Обама Байденга миннатдорчилик билдириб, Қўшма Штатлар Камала Харриснинг давлат раҳбари бўлишига тайёр эканини маълум қилди. Бу ҳақда zamon.uz хабар берди.
"Тарих Жо Байденни катта хавф-хатар даврида демократияни ҳимоя қилган президент сифатида эслаб қолади. Энди барчамиз ишонган Америка учун курашишимиз керак", — дея фикр билдирди Обама.
Собиқ президентнинг рафиқаси, Мишел Обама, ҳам АҚШ президентлиги учун Камала Ҳаррис номзодини қўллаб-қувватлашини ва у Америка президенти лавозимини эгаллаган биринчи аёл бўлишга лойиқлигини билдирди.