АсосийМаданият

“Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази” лойиҳаси тақдимоти  ва лойиҳалар кўргазмаси бўлиб ўтди (фото)

Эслатиб ўтамиз, бугун “Буюк аждодлар мероси – III Ренессанс пойдевори”  Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш,  сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамиятининг VIII конгрессига старт берилди.

'“Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази” лойиҳаси тақдимоти  ва лойиҳалар кўргазмаси бўлиб ўтди (фото)'ning rasmi

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази томонидан бугундан бошлаб уч кун ўтказиладиган “Буюк аждодлар мероси – III Ренессанс пойдевори”  Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш,  сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамиятининг VIII конгрессига старт берилди.

Бугун Конгресс иштирокчилари Ислом цивилизацияси маркази билан танишдилар. 

 Ислом цивилизацияси марказига саёҳат давомида  иштирокчиларга  қурилиш ишларининг бориши ҳақида ҳужжатли фильм намойиш этилди. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази лойиҳаси тақдимоти  ва лойиҳалар кўргазмаси ҳамда марказнинг кўргазма макети билан танишув бўлиб ўтди.

 

ТУРКСОЙ ташкилоти, Ислом тарихи, санъати ва маданияти тадқиқотлари маркази (IRCICA), “Ал-Фурқан” Ислом мероси жамғармаси, Халқаро Туркий академия ва бошқа бир қатор нуфузли халқаро ташкилотлар ҳамда хорижий ва миллий ОАВ вакиллари ишитрок этган  Ислом цивилизацияси маркази билан танишув тадбири иштирокчиларда жуда катта таассурот қолдириди.

 Иштирокчилар бундан 7 йил муқаддам   Ўзбекисон Республикаси Президенти фармони асосида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ташкил этиш бўйича бошланган ишлар бугунга келиб жадаллашганлигига гувоҳ бўлишди.

    Бошқа янгиликлар