АсосийДунё

“Толибон” аёлларнинг бегона эркакларга қарашини тақиқлади

"Толибон” ҳокимиятга қайтганидан бери 12 ёшдан ошган қизлар ҳам таълим олиш имкониятидан маҳрум этилган.

'“Толибон” аёлларнинг бегона эркакларга қарашини тақиқлади'ning rasmi

“Толибон” аёлларга эркакларга қарашни, жамоат жойларида ва уйда баланд овозда гапиришни тақиқлади. Бу ҳақда "The Telegraph" нашри хабар берди.

Кўрсатмалар Афғонистон фуқаролари учун кундалик ҳаётни тартибга солувчи қатъий чоралардан иборат. Янги қоидаларга кўра, аёллар бегона эркакларга қарамаслиги ва уларга гапиришдан тийилиши лозим. Шунингдек, улар “ўзгаларни васвасага солмаслиги ва бунга йўл қўймаслик учун” юзларини беркитиши керак.

Афғон аёлларига овозлари ташқарига эшитилмаслиги учун уй ичида баланд овозда гаплашиш ҳам ман этилган.

Халқаро ҳамжамиятнинг “Толибон” билан мулоқоти уларга аёлларни янада кўпроқ эзишга дадиллик берди. Ҳокимият тепасида турган бу радикал шахслар бизнинг мавжудлигимизни тан олишдан бош тортмоқдалар, дейди Кобулдаги собиқ давлат хизматчиси Зайнаб.

Асосан аёлларнинг хулқ-атворига қаратилган янги қоидалар жамоат жойларида аёллар танасини доим тўлиқ ёпиб юришни мажбурий қилиб қўяди. Янги қоидалар “Толибон”нинг олий раҳбари томонидан тасдиқланган.

Агар аёллар уйларини тарк этишлари керак бўлса, улар юзларини ва овозларини эркаклардан яшириши керак, дейилади қоидада.

Бундан ташқари, аёлларнинг жамоат жойларида қўшиқ айтиши ва Қуръон ўқиши тақиқланган, кийимлари тор ёки калта бўлмаслиги лозим.

Такси ҳайдовчиларига “ҳижобсиз ёки эркак васийси бўлмаган аёлларни” ташимаслик бўйича кўрсатма берилган. Янги қоидаларга қарши чиққан аёллар ҳибсга олинади ва қамоққа ташланади, дейилади “Толибон” хабарида.

Эркакларга нисбатан тақиқ

Эркакларга ҳам жамоат жойларида аёлларнинг юзига қараш тақиқланади. Бундан ташқари, уларга соқолларини қисқартириш ва олиш ҳам ман этилган.

Янги қоидалар аллақачон кўплаб эркинликлардан маҳрум этилган афғон аёллари орасида қаттиқ норозилик уйғотди. “Толибон” ҳокимиятга қайтганидан бери 12 ёшдан ошган қизлар ҳам таълим олиш имкониятидан маҳрум этилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Эрон АҚШни Ҳормузда “кемалар қабристони” билан таҳдид қилди'ning rasmi

    Дунё 04.05.2026 06:31

    Эрон АҚШни Ҳормузда “кемалар қабристони” билан таҳдид қилди

    Ҳозирда Ҳормуз бўғозида вазият таранглигича қолмоқда — савдо кемалари ҳаракати кескин камайгани қайд этилмоқда.

    'Тўқаев Лукашенко ва Путинга миннатдорлик билдирди'ning rasmi

    Дунё 03.05.2026 13:51

    Тўқаев Лукашенко ва Путинга миннатдорлик билдирди

    Қозоғистон Президенти Польшада ҳибсда бўлган дипломат Ануар Бакибай озод этилгани ортидан Александр Лукашенко ва Владимир Путинга миннатдорчилик изҳор қилди.

    'АҚШ Яқин Шарққа қурол сотишни тезлаштирди'ning rasmi

    Дунё 03.05.2026 08:23

    АҚШ Яқин Шарққа қурол сотишни тезлаштирди

    АҚШ Яқин Шарқдаги иттифоқчиларига 8,6 миллиард долларлик қурол-яроғ сотилишини  Конгресссиз маъқуллади.

    'Яман қирғоқларида нефть танкери ўғирлаб кетилди'ning rasmi

    Дунё 03.05.2026 05:08

    Яман қирғоқларида нефть танкери ўғирлаб кетилди

    Сомали қароқчилари Яман соҳилида нефть танкерини қўлга киритди.

    'Трамп Эрон тинчлик таклифи “мақбул эмас” эканлигига шубҳа билдирди'ning rasmi

    Дунё 03.05.2026 04:27

    Трамп Эрон тинчлик таклифи “мақбул эмас” эканлигига шубҳа билдирди

    Трамп 14 бандли тинчлик таклифига шубҳа билдириб, Эрон нотўғри ҳаракат қилса, ҳарбий зарбалар қайта бошланиши мумкинлигини огоҳлантирди.

    'БАА ҳаво ҳудуди тўлиқ очилди'ning rasmi

    Дунё 02.05.2026 17:13

    БАА ҳаво ҳудуди тўлиқ очилди

    Дубай авиациясида одатий режим тикланди.