АсосийСиёсат

"Ўзэнергоинспекция" ҳукумат бўйсунувига ўтказилади

Президентнинг тегишли фармони қабул қилиниб, инспекцияга қатор вазифалар юкланди.

'"Ўзэнергоинспекция" ҳукумат бўйсунувига ўтказилади'ning rasmi

23 август куни президент "Ёқилғи-энергетика тармоғида давлат назорати тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонни имзолади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ҳужжатга кўра, электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясини ("Ўзэнергоинспекция") Вазирлар Маҳкамаси бўйсунувига ўтказилади. У ёқилғи-энергетика тармоғида давлат назорати ва текширувини амалга оширувчи мустақил республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади.

Инспекцияга қуйидаги қўшимча вазифалар юкланди:

  • энергия самарадорлиги бўйича халқаро стандартларни жорий этиш ва мазкур соҳада халқаро ҳамкорликни кенгайтириш;
  • йиллик энергия истеъмоли 500 тонна шартли ёқилғидан юқори бўлган барча саноат корхоналарида энергия истеъмолини бошқариш тизимини (Energy Management System) жорий этишни назорат қилиш;
  • соҳада давлат назоратини амалга ошириш ва ҳисоботларни юритиш жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш;
  • энергия аудиторларга малака сертификатларини бериш ва замонавий ўлчов лабораториялари бўйича минимал талабларни белгилаш.

"Ўзэнергоинспекция"нинг марказий аппарати тузилмасида 30 та штат бирлигидан иборат бўлган Энергия самарадорлигини ошириш департаменти ва Энергетика назорати соҳасини рақамлаштириш бошқармаси ташкил этилади.

    Бошқа янгиликлар