Бугун Самарқандда иш бошлаган VIII Халқаро Конгресс доирасида олимларнинг турли мавзулардаги тақдимотлари ўтказилмоқда.
Тақдимот мавзулар турлича, жумладан, "Марказий Осиё исломгача бўлган даврда”, “Жаҳолатга қарши маърифат: ислом маънавий меросини омммалаштиришнинг долзарб масалалари”, “Таълим ва фан ислом цивилизациясининг асоси”, “Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида”, “Архитектура, санъат ва ҳунармандчилик: келажак учун мерос”, “Инновацион музейлар – келажак музейи: Ислом цивилизацияси маркази ва Имом ал-Бухорий музейлари кўргазмасида янги технологиялар”, “Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида”: дунё ва миллий коллекциялар бўйича ишларнинг янги йўналишлари” ва ҳк.
Миллий мутахассислар ҳамкорликдаги лойиҳаларни, жумладан, Ислом цивилизацияси маркази ва Имом Бухорий музейининг кўргазмалари бўйича видеороликлар намойиш этмоқда.
26 августгача давом этадиган Конгресс кун тартиби доирасида Ўзбекистоннинг бой маданий мероси, уни сақлаш ва оммалаштириш, шунингдек, Ислом цивилизациясининг қимматли маданий ва маънавий мулкини келажак авлодга етказиш каби муҳим масалалар муҳокама қилинади.
Энг муҳими, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг келгуси режалари ва лойиҳалари, хусусан, Марказ музейининг бўлимлари ҳақида маълумот берилади. Шунингдек, кенг қамровли ташаббусларга, интерактив лойиҳаларга, муҳокамаларга бой ва янгиликлардан иборат “Илм-фан ва таълим”, “Шаҳарсозлик ва меъморчилик”, “Санъат ва бадиий ҳунармандчилик”, “Анъаналар”, “Янги Ўзбекистон – учинчи Ренессанс”, “Давлатчилик тарихи” бўйича кўплаб муҳим тақдимотлар ҳам конгресс кун тартибидан ўрин олган.
Конгресс давомида замонавий технологиялар ёрдамида маданий меросни сақлаш ва қайта тиклаш масалалари, шунингдек, маданий бойликларни ёш авлодга етказишда янги инновацион ёндашувларга алоҳида эътибор қаратилади.