Ўзбекистон мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳи фахрий унвонлар билан мукофотланди.
Хусусан, "Ўзбекистон Республикаси халқ артисти" фахрий унвони созанда Тоир Қўзиевга, Қорақалпоғистонлик хонанда Айгул Надировага, Ўзбекистон давлат академик рус драма театри бош режиссёри Валихан Умаровга, Ўзбекистон давлат консерваторияси ректори, Ўзбекистон давлат симфоник оркестри бадиий раҳбари Камолиддин Уринбаевга, Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Телевидение ва радио қўмитасининг «Дарё» ансамбли хонандаси Нигина Амонқуловага ва хонанда Севара Назархановага берилди.
Шунингдек, Урганч давлат университети ўқитувчиси, мақом хонандаси Очилбек Матчанов "Ўзбекистон Республикаси халқ ҳофизи" фахрий унвони билан мукофотланди.