АсосийЖамият

Ўзбекистонда Италиянинг мода ва дизайн институти билан ҳамкорликда таълим дастури амалга оширилади

Чарм-пойабзал ва мўйна маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи мутахассисларни тайёрлаш кўзда тутилган.

'Ўзбекистонда Италиянинг мода ва дизайн институти билан ҳамкорликда таълим дастури амалга оширилади'ning rasmi

Ўзбекистон элчиси Абат Файзуллаев Италиянинг "Polimoda" мода ва дизайн институти директори Массимилиано Жорнетти билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Суҳбат давомида Ўзбекистоннинг енгил саноатга ихтисослашган олий таълим муассасалари ҳамда чарм-пойабзал ва мўйна маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналари билан ҳамкорликда малакали мутахассислар тайёрлаш бўйича қўшма таълим дастурларини ташкил қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Директор Массимилиано Жорнетти институт нафақат мода ва дизайн, балки бизнес мактаби сифатида дунёга машҳур бренд компаниялар мутахассислари билан ҳамкорликда технолог ва маркетологларни тайёрлашини билдирди. У, шунингдек, жорий йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистонга боришини маълум қилди.

Мулоқот якунида Ўзбекистонда чарм-пойабзал ва мўйна маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналари билан ҳамкорликда мутахассислар тайёрлаш бўйича қўшма лойиҳани амалга оширишга келишиб олинди.

    Бошқа янгиликлар