АсосийЖамият

Самарқанддаги бир қатор кўчаларда автомашиналар ҳаракати чекланади

Бунга Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган “Шарқ тароналари” XIII халқаро мусиқа фестивали сабаб.

'Самарқанддаги бир қатор кўчаларда автомашиналар ҳаракати чекланади'ning rasmi

Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган “Шарқ тароналари” XIII халқаро мусиқа фестивали ва Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллик байрами муносабати билан жамоат тартибини сақлаш ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 26 августдан Регистон майдони, A.Navoiy номли марказий истироҳат боғи ва «Мўъжиза» амфитеатри, «Ёшлик» ҳамда «Чашма» истироҳат боғлари, Мустафо Камол Ота Турк кўчаси, Кимёгарлар, Сўлим ва Фарҳод шаҳарчаларида тадбир кунлари шаҳарнинг:

- Регистон кўчасининг Даҳбед кўчаси билан кесишган чорраҳасидан
Регистон Панжакент кўчалари туташмасигача бўлган қисмида;

- A.Jomiy кўчасининг A.Temur кўчаси билан кесишган чорраҳасидан
Университет хиёбони кўчаси чорраҳасигача бўлган қисмида;

- Университет хиёбони кўчасининг ўнг томони Бўстонсарой кўчасидан
O.Mahmudov кўчаси чорраҳасигача бўлган қисмида;

- B.Mirzo кўчасининг O.Mahmudov кўчаси билан кесишган чорраҳасидан  A.Jomiy кўчаси чорраҳасигача бўлган қисмида;

- A.Temur кўчасининг Бўстонсарой кўчаси билан кесишган чорраҳасидан
A.Jomiy кўчаси чорраҳасигача бўлган қисмида;

- Шоҳруҳ кўчасини Почта кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Университет
хиёбони кўчаси чорраҳасигача бўлган қисмида;

- Беруний кўчасининг Қозизода Румий кўчаси билан кесишган чорраҳасидан
Рудакий кўчасигача бўлган қисмида;

- «Ёшлик» истироҳат боғининг ёнидаги тор кўчада;

- Боғдод кўчасининг Ал-Хоразмий кўчаси билан туташмасидан 42-
умумтаълим мактабининг ёнидаги 1чи тор кўчагача бўлган қисмида;

- Кимёгарлар шаҳарчаси Умид кўчасининг Зиёлилар кўчасидан
«Кимёгарлар» маданият уйигача бўлган қисмида;

- Сўлим шаҳарчаси истироҳат боғи олдидан ўтувчи, кириб борувчи ҳамда
ёндош кўчаларида;

- Фарҳод шаҳарчаси «Зарафшон» истироҳат боғи олдидан ўтувчи, кириб борувчи
ҳамда ёндош кўчаларида тадбирлар ўтказилаётган кунларида автоулов ҳаракати вақти-вақти билан чекланади.

"Барча йўл ҳаракати иштирокчиларидан йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилишлари ва ЙПХ ходимларининг қонуний талабларига бўйсунишларини сўраб қоламиз", - дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар