Шиддатли ёмғирлар оқибатида Туркия пойтахти Анқарани сув босди. Бу ҳақда TRT haber хабар берди.
Ерости йўллари, кўплаб катта ва кичик кўчалар, айрим уйларнинг биринчи қаватлари ва дўконлар, транспорт воситалари сувга тўлган.
TRT Haber маълумотларига кўра, 25 август санасида куннинг ўртасида бошланган ёмғир пойтахт ҳаётини издан чиқариб юборди. Чанкая, Чубук, Акюрт, Қаҳраманказан, Пурсаклар, Кечиорен, Этимесгут, Енимаҳалле, Синкан, Гёлбаши ва Мамак туманларида барча иш жараёнлари тўхтаб қолган.
"Айрим ҳайдовчилар тиқинларда зўрға ҳаракатланган бўлса, айрим машиналар сувдан чиқолмай қолиб кетган",– дейилади хабарда.
Маҳаллий коммуналчилар сувни кетказиш учун битиб қолган панжараларни очишга жалб этилган.