Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев фармони билан Қозоғистон давлат ва жамоат арбобларидан бир гуруҳини “Дўстлик” ордени билан мукофотланди.
Мукофотланганлар рўйхати:
- Карин Ерлан Тинимбаюли — Қозоғистон давлат маслаҳатчиси;
- Желдибай Руслан Султанули — Қозоғистон президентининг ички сиёсат ва коммуникация масалалари бўйича ёрдамчиси;
- Жумангарин Серик Макашевич — Қозоғистон бош вазири ўринбосари;
- Балаева Аида Галимовна — Қозоғистон маданият ва ахборот вазири;
- Атамкулов Бейбут Бакирович — Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси;
- Хашимжанов Икрам Акрамович — Қозоғистон Ўзбеклар этномаданий бирлашмалари уюшмаси раиси.
Фармонда қайд этилишича, улар Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ўзаро ҳурмат ва ишонч, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янги босқичга кўтариш, сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорликни амалий маъно-мазмун ҳамда муҳим ташаббуслар билан бойитиш, устувор йўналишлардаги алоқаларни кенгайтириш ва ҳар томонлама ривожлантириш, қўшма лойиҳаларни фаол илгари суришга қўшган шахсий ҳиссаси, шунингдек, мамлакатлар халқларининг кўп асрлик дўстлиги ва ҳамжиҳатлигини янада мустаҳкамлаш йўлидаги улкан хизматлари учун мукофотланди.