АсосийСИЁСАТ

2027 йилдан резидентурада ўқиш бепул бўлади

Илмий тадқиқотларда касалликларга ташхис қўйиш аниқлигини ошириш, даволаш самарадорлигини яхшилаш ҳамда асоратларни камайтиришга алоҳида эътибор қаратилади.

'2027 йилдан резидентурада ўқиш бепул бўлади'ning rasmi

2027 йилдан бошлаб олий таълим муассасаларида тор соҳа мутахассислиги бўйича таълим олиш — резидентура бепул бўлади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев маълум қилди.

Қайд этилишича, резидентурада таҳсил олаётган талабаларга ҳар ойда 3 миллион сўм стипендия тўланади.

Мутахассислик йўналишига қараб резидентурада ўқиш муддати икки йилдан беш йилгача этиб белгиланади. Жумладан, оилавий шифокорлик бўйича таълим икки йил, жарроҳлик бўйича эса беш йил давом этади.

Шунингдек, тиббиёт олийгоҳларига клиникалар бириктирилиб, «университет клиникаси» тизими жорий этилган. Энди тиббиёт соҳасидаги илмий тадқиқотларнинг 80 фоизи олий таълим муассасалари клиникаларида ўтказилиши кераклиги белгиланди.

Илмий тадқиқотларда касалликларга ташхис қўйиш аниқлигини ошириш, даволаш самарадорлигини яхшилаш ҳамда асоратларни камайтиришга алоҳида эътибор қаратилади.

    Бошқа янгиликлар