АсосийСиёсат

Ўзбекистон депутатлари сайлови учун 39 мамлакатда сайлов участкалари ташкил этилади

7 мамлакатда иккитадан, 29 мамлакатда биттадан участка очилади.

'Ўзбекистон депутатлари сайлови учун 39 мамлакатда сайлов участкалари ташкил этилади'ning rasmi

Марказий сайлов комиссияси душанба куни бўлиб ўтган йиғилишда Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида сайлов участкалари ташкил этилишини маъқуллади.

"Дунё" ахборот агентлиги хабарига кўра, Ташқи ишлар вазирлиги таклифи билан дунёнинг 39 та давлатида 56 та сайлов участкаси очилади.

Хусусан, 29 давлатда (Австрия, Озарбайжон, Афғонистон, Беларусь, Бельгия, Буюк Британия, Венгрия, Миср, Исроил, Ҳиндистон, Индонезия, Эрон, Испания, Италия, Қувайт, Латвия, Малайзия, Уммон, Покистон, Полша, Сингапур, Тожикистон, Таиланд, Туркманистон, Украина, Франция, Швейцария, Швеция ва Япония) биттадан, 7 давлатда (Германия, Қирғизистон, БАА, Саудия Арабистони, АҚШ, Туркия, Жанубий Корея) — иккитадан, 2 давлатда (Қозоғистон ва Хитой) — учтадан ҳамда Россияда — еттитадан сайлов участкаси ташкил этилади.

    Бошқа янгиликлар