АсосийСиёсат

Давлат фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлашни кенгайтиради

Президент фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган фармон имзолади.

'Давлат фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлашни кенгайтиради'ning rasmi

Шавкат Мирзиёев 26 август куни фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган фармонни имзолади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

"Фармон билан, мамлакат тараққиётининг бугунги босқичида соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг фуқаролик жамияти институтларининг ўрнини оширишга хизмат қиладиган энг муҳим олтита йўналиши белгилаб берилди", – дейилади хабарда.

Жумладан, президент давлат грантлари ва ижтимоий буюртмалари учун муносиб лойиҳаларни танлаб олиш сифати ва шаффофлигини ошириш мақсадида соҳадаги институционал ўзгаришларни қўллаб-қувватлади.

"Парламент ҳузурида Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ва унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилиб, ижтимоий лойиҳаларнинг манзиллилиги таъминланади, бюрократияга чек қўйилади".

Фуқаролик жамияти институтларига давлат субсидиялари, грантлари ва ижтимоий буюртмаларини ажратиш билан боғлиқ барча жараёнларнинг шаффофлигини таъминлашга қаратилган ягона электрон платформа ишга туширилади.

Фармонга кўра, ижтимоий шерикликни ривожлантиришга қаратилган қуйидаги механизмлар жорий этилмоқда:

  • ҳар йили давлат органлари ижтимоий буюртма танловлари ҳамда фуқаролик жамияти институтлари вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказади;
  • давлат органларига фуқаролик жамияти институтларининг ташаббусли ижтимоий шериклик лойиҳаларини БҲМнинг 1000 бараваригача танловларсиз молиялаштириш ҳуқуқи берилади;
  • ҳар йили ҳукумат ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижросига фуқаролик жамияти институтларини ижтимоий шериклик асосида жалб қилиш бўйича дастур қабул қилади.

Ижтимоий аҳамиятга молик фаолиятни оммалаштириш мақсадида фуқаролик жамияти институтларига қуйидаги имтиёзлар берилмоқда:

  • давлат грантлари ва ижтимоий буюртма лойиҳалари доирасида даромад солиғи ва ижтимоий солиқ ставкалари 3 йил муддатга 50 фоизга камайтирилмоқда;
  • 2025 йил 1 январдан ногиронлар, фахрийлар, хотин-қизлар ва болалар ташкилотларини рўйхатдан ўтказиш учун ундириладиган давлат божи 2 бараварга камайтирилмоқда;
  • ҳомийлик ташкилотларининг ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга хайрия пулининг солиқ солинмайдиган миқдори амалдаги 15 млн сўмдан 34 млн сўмгача (БҲМнинг 100 баравари) оширилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ҳар дақиқа дунёдаги сиёсий ва иқтисодий вазият қийинлашиб, янги-янги таҳдидлар пайдо бўлаяпти. Уларга бугун жавоб топмасак, кейин кеч бўлади— Президент'ning rasmi

    Сиёсат 16.12.2024 15:54

    'Ўзбекистон элчиси Словения Президентига ишонч ёрлиқларини топширди'ning rasmi

    Сиёсат 16.12.2024 10:13

    Ўзбекистон элчиси Словения Президентига ишонч ёрлиқларини топширди

    Ойбек Шахавдинов жорий йилнинг октябрь ойида Ўзбекистоннинг Словениядаги элчиси этиб тайинланган эди.

    'Ҳар бир вилоят ва туман шифохонасида реабилитация хизматлари йўлга қўйилиши белгиланди'ning rasmi

    Сиёсат 13.12.2024 18:32

    Ҳар бир вилоят ва туман шифохонасида реабилитация хизматлари йўлга қўйилиши белгиланди

    Шавкат Мирзиёев раислигида ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ишлар натижадорлиги ва 2025 йил учун устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

    'Шаҳноза Мирзиёева зиммасига яна бир вазифа юклатилди'ning rasmi

    Сиёсат 13.12.2024 13:51

    Шаҳноза Мирзиёева зиммасига яна бир вазифа юклатилди

    Унга ногиронлиги бор ҳамда ота-она меҳридан бебаҳра қолган болаларнинг сифатли таълим-тарбия олиши ва оилавий муҳитга қайтишини ташкил қилиш масалаларини мувофиқлаштириш вазифаси юклатилди.

    '184 нафар раҳбар ўзига бириктирилган камбағал оила хонадонига бирор марта бормаган — Президент'ning rasmi

    Сиёсат 13.12.2024 10:54

    184 нафар раҳбар ўзига бириктирилган камбағал оила хонадонига бирор марта бормаган — Президент

    Шавкат Мирзиёев раислигидаги йиғилишда ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ишлар атрофлича кўриб чиқилмоқда.

    'Энди қурилиш сабаб атмосферани ифлослантирган мансабдорлар жавобгарликка тортилиши мумкин'ning rasmi

    Сиёсат 13.12.2024 08:16

    Энди қурилиш сабаб атмосферани ифлослантирган мансабдорлар жавобгарликка тортилиши мумкин

    Ҳисоб-китобларга кўра, 500 кв.м.лик очиқ қурилиш майдонидан йилига ўртача 50 тонна чанг ва қум ҳавога кўтарилади.