АсосийСаломатлик

Иммунитетни инфекцияларга қарши қандай мустаҳкамлаш керак?

Мутахассис бу бўйича маълумот берди.

'Иммунитетни инфекцияларга қарши қандай мустаҳкамлаш керак?'ning rasmi

Иммунитет – инсон организмини зарарли инфекция ва касалликлардан ҳимоя қилувчи тизим. Шу боис унинг мустаҳкам бўлиши, вирус ва бактерияларга қарши самарали курашиши учун бир қанча тавсияларга амал қилиш лозим.  Иммунитетни инфекцияларга қарши қандай мустаҳкамлаш кераклиги ҳақида мутахассислар тавсия берди. 

1. Мукаммал ва мувозанатли овқатланиш. Иммунитет тизимининг самарали ишлаши учун турли витамин ва минералларга бой озиқ-овқатларни истеъмол қилиш зарур. Хусусан, C витамини (цитрус мевалар, қизил ва яшил булғори қалампири, қовун, брокколи), D витамини ( сут маҳсулотлари, тухум, қўзиқорин) ва цинк (қовоқ уруғи, мол жигари, ловия, тухум сариғи, бодом) мўл бўлган маҳсулотлар таомномадан мустаҳкам ўрин эгаллаши керак.

2. Етарли миқдорда уйқу. Иммунитет тизимининг тўғри ишлаши учун етарли миқдорда ухлаш жуда муҳим. Катта ёшли инсонлар учун бир суткада 7-8 соат уйқу тавсия этилади. Тиниқиб ухлаш орқали организм вирус ва бактерияларга қарши самаралироқ курашади.

3. Жисмоний фаоллик. Жисмоний машқлар иммунитетни мустаҳкамлашнинг яна бир муҳим йўли. Мунтазам равишда жисмоний машғулотларни бажариш организмнинг инфекцияларга қарши курашиш қобилиятини оширади ва барча тизимларнинг яхши ишлашини таъминлайди.

4. Стрессни камайтириш. Кўплаб изланишлар стресснинг иммунитет тизимига салбий таъсир кўрсатишини исботлаган. Уни камайтириш орқали организмнинг инфекцияларга қарши курашувчанлик қобилиятини яхшилаш мумкин. Стрессга қарши мустаҳкам туришнинг самарали йўлларидан бири медитация қилиш, нафас олиш машқлари ва спорт билан шуғулланишдир.

5. Етарлича суюқлик ичиш. Суюқлик ичиш организм фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун жуда зарур. Чунки инфекцияларга қарши самарали курашишда тананинг гидрация ҳолати юқори даражада бўлиши лозим. Бу — сув, табиий шарбатлар ва турли витаминга бой шўрвалар орқали амалга оширилиши мумкин.

6. Қўшимча витамин ва минераллар. Агар рационда турли витаминлар етишмаса, уларни қўшимча тарзда қабул қилиш мумкин. Айниқса, С, D витамини ва цинк иммунитет тизимини қувватлантиришга ёрдам беради.

7. Қўлларни мунтазам ювиш. Қўл гигиенаси инфекция тарқатмасликнинг энг самарали йўлларидан бири. Уларни мунтазам ювиш орқали организмга вирус ва бактериялар киришининг олдини олиш мумкин.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Болаларда бўй ўсмаслигига қандай омиллар сабаб бўлади?'ning rasmi

    Саломатлик 20.12.2024 22:32

    Болаларда бўй ўсмаслигига қандай омиллар сабаб бўлади?

    Ларон синдроми — кам учрайдиган генетик касаллик. Бунда ўсиш гормони рецептор-оқсилининг тузилиши бузилган бўлади.

    'Кимлар дориларни бепул олиши мумкин?'ning rasmi

    Саломатлик 20.12.2024 20:23

    Кимлар дориларни бепул олиши мумкин?

    Сурункали касалликларга чалинган, диспансер назоратида турувчи беморлар оилавий шифокор электрон рецепти асосида бепул дори воситаларини олиш ҳуқуқига эга.

    'Совуқ кунларда қандай овқатланиш зарур'ning rasmi

    Саломатлик 17.12.2024 18:41

    Совуқ кунларда қандай овқатланиш зарур

    Тиббиёт фанлари доктори бу борада юртдошларимизга ўз тавсияларини берди.

    'Дунёда безгакка чалиниш ҳолатлари ортмоқда'ning rasmi

    Саломатлик 15.12.2024 11:29

    Дунёда безгакка чалиниш ҳолатлари ортмоқда

    Экспертлар ўтган йили безгакка чалинганлар сони 2022 йилга нисбатан 11 млн нафарга ортганини аниқлашди.

    'Болаларда хавфли ўсма касалликлар ривожланаётганини қандай билиш мумкин?'ning rasmi

    Саломатлик 11.12.2024 17:56

    Болаларда хавфли ўсма касалликлар ривожланаётганини қандай билиш мумкин?

    Сўнгги пайтларда глобал иқлим ўзгариши, озиқ-овқат ва ичимлик суви таркибида сунъий қўшимчаларнинг кўпайиши ҳамда яшаш ҳудудларида канцероген моддаларнинг тарқалиши туфайли бу касаллик нафақат катта ёшли инсонлар, балки болалар орасида ҳам кўп учрамоқда.

    'ЖССТ туберкулёзни тезкор аниқлашга мўлжалланган янги диагностика усулини тасдиқлади'ning rasmi

    Саломатлик 09.12.2024 12:31