АсосийЖамият

Тошкентда чиқинди билан боғлиқ 2200 дан ортиқ ҳуқуқбузарлик содир этилди

Улардан 25 таси юридик шахслар томонидан содир этилган.

'Тошкентда чиқинди билан боғлиқ 2200 дан ортиқ ҳуқуқбузарлик содир этилди'ning rasmi

Тошкент шаҳрида йил бошидан буён чиқинди билан боғлиқ 2000 дан ортиқ ҳуқуқбузарлик содир этилди. Бу ҳақда Экология вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси туман инспекторлари томонидан белгиланмаган жойларга чиқинди ташлашга қарши доимий назорат тадбирлари олиб борилмоқда.

Хусусан, жорий йилда шу пайтга қадар бошқарма томонидан пойтахтда жами 2226 та қонун бузилиши ҳолати аниқланган. Булардан 2201 таси жисмоний шахслар, 25 таси эса юридик шахслар томонидан содир этилган.

Ҳуқуқбузарликлар юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига кўра баённомалар расмийлаштирилган. Қонунбузарларга нисбатан жами 994 миллион 650 минг сўм миқдорида жарима белгиланган.

Бундан ташқари, фуқароларга белгиланмаган жойларга чиқинди ташламаслик кераклиги, бу атроф-муҳитнинг ифлосланишига сабаб бўлиши, чиқиндилар узоқ муддат чиримасдан экологияга зарар келтириши ва чиқиндини дуч келган жойга ташлаш қонунчиликка кўра жавобгарликка сабаб бўлиши борасида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Рақобатни ривожлантириш қўмитаси биноси аукционга қўйилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 20:36

    Рақобатни ривожлантириш қўмитаси биноси аукционга қўйилди

    Объектнинг бошланғич баҳоси 58,61 млрд сўм.

    'Шайхонтоҳурда 2 қаватли дўкон ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:28

    Шайхонтоҳурда 2 қаватли дўкон ёниб кетди

    Ҳодиса жойига 4 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси етиб борган.

    'Ўзбекистон экологияси учун GEF 6,1 млн доллар ажратади'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:21

    Ўзбекистон экологияси учун GEF 6,1 млн доллар ажратади

    Шунингдек, ушбу ташкилот Марказий Осиё экотизими бўйича лойиҳани қиймати 18,4 миллион доллар билан молиялаштиради.

    'Ўзбекистонда алкоголь маҳсулотларига акциз солиғи ЖСТ талаблари асосида бирхиллаштирилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:12

    Ўзбекистонда алкоголь маҳсулотларига акциз солиғи ЖСТ талаблари асосида бирхиллаштирилади

    2027 йил 1 январгача алкоголь маҳсулотларига қўлланиладиган акциз ставкалари босқичма-босқич тенглаштирилади.

    'Наманганда Onix уриб кетиши оқибатида яна бир ЙПХ ходими ҳалок бўлгани айтилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:05

    Наманганда Onix уриб кетиши оқибатида яна бир ЙПХ ходими ҳалок бўлгани айтилмоқда

    Наманган вилоятига даволаниш учун борган навоийлик ЙПХ ходими ЙТҲ оқибатида вафот этди.

    'Ўзбекистонда “Шажара” ахборот тизими йўлга қўйилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:42

    Ўзбекистонда “Шажара” ахборот тизими йўлга қўйилади

    2026 йил 1 сентябрдан фуқаролар ўз оила шажарасини онлайн тарзда кўриши мумкин бўлади.