АсосийМаданият

Нанайга туризм қишлоғи мақоми берилди

Жорий йилда туристик масканга 20 мингга яқин хорижий, 220 мингдан ортиқ маҳаллий сайёҳ келган.

'Нанайга туризм қишлоғи мақоми берилди'ning rasmi

Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида жойлашган Нанай қишлоғига туризм қишлоғи мақоми берилди, дея хабар бермоқда Туризм қўмитаси.

Қишлоқ ҳудудида туризмни ривожлантириш, сайёҳларга шароит яратиш мақсадида сўнгги 5 йил давомида 150 дан ортиқ меҳмон уйлари, 2 та хостел, саломатлик йўлакчалари бунёд этилди. Барпо этилган 22 та сунъий шаршара эса қишлоқнинг туристик жозибасини янада оширди.

Бундан ташқари ҳудудда осма кўприк, дор йўли ҳамда ёзги сирпанчиқ йўлакчси йўлга қўйилиб, сайёҳларга қулайликлар яратилди.

Жорий йил ҳолатига кўра туристик масканга 20 мингга яқин хорижий, 220 мингдан ортиқ маҳаллий сайёҳлар ташриф буюрди.

Шунингдек, ҳозирги кунда қишлоқ ҳудудида 87 та лойиҳа амалга оширилмоқда, 18 та туризм объектлари барпо этилиб, 298 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Саида Мирзиёева Доҳадаги кўргазмага ташриф буюрди'ning rasmi

    Маданият 23.11.2025 13:47

    Саида Мирзиёева Доҳадаги кўргазмага ташриф буюрди

    Бу ҳақда Мирзиёева ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида ёзиб қолдирди.

    'Саида Мирзиёева Доҳадаги кино фестивалида иштирок этди'ning rasmi

    Маданият 22.11.2025 16:27

    Саида Мирзиёева Доҳадаги кино фестивалида иштирок этди

    Доҳадаги кино фестивали мустақил ва муаллифлик киносининг энг муҳим майдонларидан бири ҳисобланади.

    'Туркум ижодий асарларни давлат буюртмаси асосида яратиш тартиби белгиланди'ning rasmi

    Маданият 14.11.2025 13:04

    Туркум ижодий асарларни давлат буюртмаси асосида яратиш тартиби белгиланди

    Ёзувчилар уюшмаси ва Ислом цивилизацияси марказининг таклифлари, шунингдек, санъатшунослар, жамоат арбоблари ва ижодкорларнинг фикрлари инобатга олинади.

    'Энди шифокорларнинг фарзандлари учун контракт тўловининг бир қисми давлат томонидан қопланади'ning rasmi

    Маданият 10.11.2025 11:18

    Энди шифокорларнинг фарзандлари учун контракт тўловининг бир қисми давлат томонидан қопланади

    2026 йилдан бошлаб камида 15 йил иш стажига эга тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг фарзандлари олий таълим муассасаларида ўқиш учун тўланадиган контрактнинг 30 фоизи давлат ҳисобидан қоплаб берилади.

    '"Севимли" телеканалида намойиш этилган "Қизим" сериали энди Қозоғистон телеканалида эфирга узатиляпти'ning rasmi

    Маданият 04.10.2025 20:59

    "Севимли" телеканалида намойиш этилган "Қизим" сериали энди Қозоғистон телеканалида эфирга узатиляпти

    Сериални намойиш этиш ҳуқуқини мамлакатнинг йирик телеканали ҳисобланмиш "Қозоғистон" канали қўлга киритди.

    'Актёр Шерқўзи Ғозиев 75 ёшида вафот этди'ning rasmi

    Маданият 26.09.2025 20:54

    Актёр Шерқўзи Ғозиев 75 ёшида вафот этди

    Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.