АсосийМаданият

Таниқли япон актёри Кейсуке Минами Ўзбекистоннинг Япониядаги туризм элчиси бўлди

У Япониянинг энг машҳур сайёҳлик кўрсатувининг асосий бошловчиларидан бири.

'Таниқли япон актёри Кейсуке Минами Ўзбекистоннинг Япониядаги туризм элчиси бўлди'ning rasmi

Кейсуке Минами Японияда мамлакатимизнинг туризм салоҳияти ва Ўзбекистон туризм брендини кенг тарғиб қилиш, сайёҳлик лойиҳаларини амалга ошириш, етакчи ОАВда юртимиз салоҳияти ҳақида кўрсатувлар тайёрлаш ва мақолаларни чоп этишга кўмаклашади.

Кейсуке Минами 1985 йилда Токио шаҳрида туғилган. Япониянинг машҳур Васеда университети битирувчиси. Бир қанча япон кино ва сериалларида бош ролларни ижро этган. Япониянинг энг машҳур сайёҳлик кўрсатуви – “Асада! Намадесу таби сарада”нинг асосий бошловчиларидан бири сифатида фаолият олиб бормоқда. Шунингдек, у “Жаҳон тарихий мероси” мастер сертификатига эга бўлиб, “Жаҳон мероси академияси” лектори сифатида ишлайди.

Япон актёри аввалроқ Ўзбекистонда бўлган ва ташриф якунлари бўйича Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятига бағишланган 5 қисмли кўрсатув тайёрлаган.

    Бошқа янгиликлар