АсосийСиёсат

"Улар миллий спортимиз тарихида шонли саҳифа очди..."

Президент байрам нутқида Париждаги Олимпия ўйинларида ютуқларга эришган спортчиларни эътироф этди.

'"Улар миллий спортимиз тарихида шонли саҳифа очди..."'ning rasmi

Хабар берилганидек, "Янги Ўзбекистон" боғида мамлакатимиз давлат мустақиллигининг 33 йиллигига бағишланган байрам шодиёнаси бўлиб ўтмоқда. Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.

Президент ўз нутқида Парижда бўлиб ўтган 33-ёзги Олимпия ўйинларида ютуқларга эришган ва айни кунларда давом этаётган Паралимпияда медаллани қўлга киритаётган спортчиларимиз ҳақида тўхталиб ўтди.

"Азму шижоатли ўғил-қизларимиз дунёдаги энг йирик спорт анжуманида 8 та олтин, 2 та кумуш, 3 та бронза медални қўлга киритдилар. Улар миллий спортимиз тарихида шонли саҳифа очдилар. 

Шу кунларда Париждан яна кетма-кет қувончли хабарлар келаётгани айтилди. Паралимпиячи ўғил-қизларимиз ҳам халқимиз учун Мустақиллик байрамига муносиб совғалар ҳадя этишмоқда.

Маҳоратли спортчиларимиз Асила Мирзаёрова, Қудратулла Маъруфхўжаев, Элбек Султонов олтин медалларни, матонатли ўғил-қизларимиз Зиёдахон Исоқова, Кубаро Ҳакимова кумуш медалларни, Муслима Одилова, Толиббой Йўлдошев, Моҳигул Хамдамова эса бронза медалларини қўлга киритдилар.

Мана, бизнинг қандай қаҳрамонларимиз, қандай ўтюрак паҳлавонларимиз бор! Уларга таҳсин ва тасаннолар бўлсин!” – деди Президент.

    Бошқа янгиликлар