Кеча, 31 август куни “Очиқ бюджет” порталида "Ташаббусли бюджет"нинг 2024 йил 2-мавсуми доирасида илгари сурилган лойиҳаларга овоз бериш жараёнлари якунланди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ушбу мавсумда ғолиб бўлган лойиҳалар рўйхатини эълон қилди.
Жараёнларда мамлакат бўйлаб 9 млн 81 мингта овоз берилган. Овоз бериш жараёни якунларига кўра, 2 трлн 139 млрд сўмлик 1772 та лойиҳа ғолиб деб топилган.
Ғолиб бўлган лойиҳалар билан қуйидаги ҳаволада танишиш мумкин: https://openbudget.uz/boards/initiatives/initiative/48.