АсосийЖАМИЯТ
Муаллиф: Darakchi.uz

“Ҳамма нарсам бор, фақат хотиржамлик йўқ” — Диёра Раҳимова

Ўзбекистонлик тадбиркор ва дизайнер Диёра Раҳимова ўзининг янги бренди, бизнесдаги фаолияти ҳамда ҳаётдаги хотиржамлик ҳақида гапирди.

'“Ҳамма нарсам бор, фақат хотиржамлик йўқ” — Диёра Раҳимова'ning rasmi

Суҳбат давомида Darakchi.uz журналисти нега айнан парфюмерия йўналишини танлагани сўралди. Диёра Раҳимова бу ғоя шахсий ҳаётидаги бир воқеадан кейин пайдо бўлганини айтди.

Қийин пайтларимда, тушкунликка тушганимда бир ҳид менга ёрдам берган. Қиш эди, юрагим жуда сиқилган. Ноябрь ойлари, мандарин ва апельсинлар пишиб чиққан вақтлар. Бир куни мандаринни қўлимга олиб, пўстини арчганимда, унинг ҳиди кайфиятимни бирданига кўтариб юборди.

Шунда апельсин ҳиди инсоннинг кайфиятига ижобий таъсир қилиши мумкинлигини ўйладим ва бу ғояни Франциядаги мутахассисларга таклиф қилдим, — дейди у.

Тадбиркорнинг айтишича, янги парфюм устида бир ярим йил давомида ишланган. Турли рецептлар ва ҳидлар бирлаштирилиб, якуний маҳсулот яратилган.

Суҳбатда Диёра Диёра Раҳимовадан қайси ишида ўзини хотиржам ҳис қилиши ҳам сўралди.

Ҳеч қайсида. Ҳаётимда ҳамма нарса бор, фақат хотиржамлик йўқ. Чунки ўзим хотиржам одам эмасман. Доим нимадир қилгим келади. Худди Худо менга яшаш учун берган вақт тез ўтиб кетаётгандек. Мен кўп нарса қилишим керак: одамлар учун, болаларим учун. Ғояларим жуда кўп, лекин вақтим жуда кам. Ҳаммасини шу вақт ичида амалга оширишга улгурмоқчи бўламан, — деди тадбиркор.

Унинг таъкидлашича, бундай суръатда яшаш осон эмас, аммо у бошқача ҳаёт тарзига ҳали ўрганмаган.

    Бошқа янгиликлар