Унинг ўлими юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳayot Шамсутдинов Darakchi.uz'га маълум қилди.
2026 йил 28 октябрь куни Telegram ижтимоий тармоғида "Қаршида 21 яшар қиз муваффақиятсиз жарроҳлик муолажаси туфайли вафот этди" сарлавҳаси остида хабар тарқалди.
Бош прокуратура матбуот котиби Ҳayot Шамсутдиновнинг Darakchi.uz'га маълум қилишича, Қарши шаҳрининг "Кат" маҳалла фуқаролар йиғинида яшаган, 2005 йилда туғилган Мусулмонова Лайло Учқун қизи 14 октябрь куни Қашқадарё вилояти кўп тармоқли шифохонасининг нейрохирургия бўлимига "бош мия гипофиз ўсмаси" ташхиси билан ётқизилган.
16 октябрь куни Республика нейрохирургия маркази мутахассиси А. Эгамбердиев иштирокида беморда жарроҳлик амалиёти ўтказилган. Бироқ 27 октябрь куни у вафот этган.
Мазкур ҳолат Қарши шаҳар прокуратурасининг жиноят ҳақидаги ариза ва хабарларни рўйхатга олиш "Е-material" ахборот тизимига M0210401/2026-2084-сон билан киритилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.






