АсосийМаданият

Ўзбекистон илк бор Венециядаги машҳур кўргазмада қатнашмоқда

Homo Faber Venice 2024 фестивалида уста ҳунармандларнинг асарлари намойиш этилмоқда.

'Ўзбекистон илк бор Венециядаги машҳур кўргазмада қатнашмоқда'ning rasmi

Венецияда "Homo Faber Venice 2024" фестивали бўлиб ўтмоқда. Унда ўзбекистонлик ўн нафар ҳунарманд усталар ҳам илк бор қатнашиб, ўз ишларини намойиш қилишяпти. Бу ҳақда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси хабар қилди.

Саида Мирзиёева кўргазмадаги иштироки ҳақида ёзар экан, "Homo Faber: Ҳаёт саёҳати" кўргазмаси туфайли Венеция шаҳри жаҳон ҳунармандчилик марказига айланиб қолганини таъкидлади ва ана шундай машҳур кўргазмада илк бор қатнашаётганидан ниҳоятда хурсандлигини билдирди.

"Бу ердаги ҳар бир асарнинг ўз тарихи бор, чунки уларда усталарнинг меҳри, она юртимизнинг қадриятлари, гўзаллиги мужассамдир. Нафис кашталар, ажойиб сопол буюмлар, ёрқин миниатюралар, машҳур пичоқларимиз – барчаси авлоддан авлодга ўтиб келаётган чинакам санъат асарларидир", - дея таърифлайди Саида Мирзиёева.

    Бошқа янгиликлар