АсосийСиёсат

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги янги элчиси тайинланди

Бахтиёр Ибрагимов БААда элчи, ТИВ департаменти директори, Ўзбекистон туризм ва маданий мерос вазири ўринбосари лавозимларида ишлаган.

'Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги янги элчиси тайинланди'ning rasmi

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги янги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб Бахтиёр Ибрагимов тайинланди, дея хабар берди "Дунё" АА.

51 ёшли дипломат Тошкент давлат шарқшунослик университети ва Россия ташқи савдо академиясини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 1994 йилда Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги (ҳозирги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги) марказий аппаратида бошлаган. У ерда етакчи, бош мутахассис, вазир ёрдамчиси, бош бошқарма бошлиғи лавозимларида ишлаган. 2001 йилда Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасига биринчи котиб, сўнгра савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи сифатида ишга юборилган.

Хорижий хизмат сафаридан қайтгач, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги қошидаги иқтисодий тузилмаларда, Вазирлар Маҳкамасида шўъба мудири сифатида фаолият юритган.

2019-2022 йилларда БААда элчи бўлган. Шунингдек, ТИВ департаменти директори, Ўзбекистон туризм ва маданий мерос вазири ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Бахтиёр Ибрагимов 2018-2024 йилларда Қозоғистонда элчи бўлиб ишлаган Саидикром Ниёзхўжаев ўрнини эгаллади.

    Бошқа янгиликлар