АсосийЖамият

Тошкент халқаро аэропорти модернизациясига 40 млрд сўм сарфланди

Аэропортда янги учиб кетиш зали очилди, терминал майдони 65 минг кв.метргача кенгайтирилди.

'Тошкент халқаро аэропорти модернизациясига 40 млрд сўм сарфланди'ning rasmi

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти реконструкциясининг биринчи босқичи якунланиб, 31 август куни янги учиб кетиш зали очилди. Учиб кетиш терминалида қурилган янги залнинг ўзига “Uzbekistan Airports” АЖ томонидан 40 млрд сўм сарфланган. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” АЖ ва Транспорт вазирлиги раҳбарияти иштирокида матбуот анжуманида айтилган.

Kun.uz ёзишича, айни вақтда аэропортнинг сиғими 7 млн нафарга мўлжалланган, лекин йил якунигача 8 млн нафардан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатиш режа қилинган. 

"Uzbekistan Airports" бошқарув раиси Жавлонбек Умархўжаевнинг сўзларига кўра, Тошкент халқаро аэропорти бугунги кунда ўзини 100 фоиз қоплайдиган ва жуда ҳам яхши даромад кўрсатадиган ташкилот ҳисобланади. Аэропорт ўзини ўзи бемалол бошқариб, қурилиш-монтаж ишларини ўзи топаётган даромадлари орқали бемалол қоплай олади. Бугунги кунгача қилинган ҳамма ишлар АЖнинг маблағлари ҳисобидан қопланган ва ҳозирги кунда кейинги босқични бошлаш учун кредит маблағларини жалб қилиш бўйича ишлар олиб бориляпти.

“И.Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти” МЧЖ директори Жасур Пўлатовнинг маълум қилишича, аэропортни реконструкция қилиш учун “Узпромҳолодмонтаж” МЧЖ пудратчи сифатида танлаб олинган.

    Бошқа янгиликлар