АсосийЖамият

Сурхондарёда жойлашган газ конида олтингугурт гази сизиб чиқди

Фуқаролар хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинган.

'Сурхондарёда жойлашган газ конида олтингугурт гази сизиб чиқди'ning rasmi

Кеча, 1 сентябрь куни Сурхондарёда жойлашган газ конида портлаш содир бўлгани айтилган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан ФВВ Матбуот хизмати изоҳ берди. 

Унга кўра, кеча, 1 сентябрь куни соат 15:17 да Сурхондарё вилояти Бойсун туманида жойлашган "Мустақилликнинг 25 йиллиги" конига қарашли 604-сон қудуғида бурғилаш ишлари олиб бориш вақтида технологик жараённинг бузилиши натижасида олтингугурт (водород сулфид) гази чиқиши кузатилган.

Аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида кон яқинида яшовчи фуқаролар хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинган.

"Фуқароларни тан-жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмаган. Вазият тўлиқ назорат остида" - дейилади хабарда. 

Ҳодиса жойига тегишли ташкилотларнинг вакиллари ва вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов етиб борган. Мутахассислар томонидан барча зарурий ишлар олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда йўловчи автобуси ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият 18.12.2024 23:21

    Тошкентда йўловчи автобуси ёниб кетди

    Автобус Юнусобод тумани Амир Темур шоҳ кўчасида ҳаракатланиб кетаётган бўлган.

    'Ҳафтанинг ҳар пайшанба куни жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланди'ning rasmi

    Жамият 18.12.2024 22:31

    'Ўзбекистонда илк маротаба ўтказилган “Маърифат карвони” тадбирлари якунларига бағишланган анжуман ўтказилди'ning rasmi

    Жамият 18.12.2024 21:27

    Ўзбекистонда илк маротаба ўтказилган “Маърифат карвони” тадбирлари якунларига бағишланган анжуман ўтказилди

    Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Тамаддун, маданият ва маърифат” шиори остидаги “Маърифат карвони” якуни бўйича “Эришилган ютуқ ва камчиликлар: истиқболдаги режалар” мавзусида анжуман ўтказилди.

    'Маҳаллий фармацевтика корхоналарига берилган божхона имтиёзлари муддати яна 3 йилга узайтирилади'ning rasmi

    Жамият 18.12.2024 20:49

    Маҳаллий фармацевтика корхоналарига берилган божхона имтиёзлари муддати яна 3 йилга узайтирилади

    Президент фармацевтика соҳасидаги корхоналар раҳбарлари билан мулоқот қилди.

    'Наманганда мактаб директори хонасида қимор ўйинини ташқил қилди'ning rasmi

    Жамият 18.12.2024 20:32

    Наманганда мактаб директори хонасида қимор ўйинини ташқил қилди

    Директор ИИБ ходимлари томонидан хизмат хонасида шериклари билан қўлга тушган.

    'Фармацевтика кластерида бошқарув, илм, таълим ва ишлаб чиқариш мужассам'ning rasmi

    Жамият 18.12.2024 20:25

    Фармацевтика кластерида бошқарув, илм, таълим ва ишлаб чиқариш мужассам

    Президент Шавкат Мирзиёев 18 декабрь куни “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини бориб кўрди.