АсосийДунё

Россия ядровий доктринасини ўзгартиради

Россия ўзининг ядровий доктринасини сўнгги конфликтлар ва Ғарбнинг Украинадаги уруш билан боғлиқ ҳаракатлари таҳлили асосида ўзгартиради.

'Россия ядровий доктринасини ўзгартиради'ning rasmi

Россия ўзининг ядровий доктринасини сўнгги конфликтлар ва Ғарбнинг Украинадаги уруш билан боғлиқ ҳаракатлари таҳлили асосида ўзгартиради. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябковга таяниб, “ТАСС” хабар берди.

“Биз томонимиздан бир неча бор таъкидланганидек, иш илғор босқичда ва тузатишлар киритиш бўйича аниқ йўриқнома мавжуд бўлиб, у сўнгги йиллардаги конфликтларнинг ривожланиш тажрибасини ўрганиш ва таҳлил қилиш, шу жумладан, бизнинг ғарбий рақибларимизнинг “махсус ҳарбий операция” (Россия Украинадаги урушни шундай номлайди) билан боғлиқ эскалация курси билан боғлиқ”, деди Рябков.

Унинг тушунтиришича, ҳозирда тегишли ҳужжатни қайта кўриб чиқиш жараёни кетмоқда, бироқ уни якунлашнинг аниқ муддатлари ҳақида гапириш ҳали эрта.

“Миллий хавфсизлигимизни таъминлашнинг энг муҳим жиҳатлари хусусида гап кетаётганини инобатга олсак, бу ишни якунлаш вақти — анча мураккаб масала”, дея таъкидлади Рябков.

    Бошқа янгиликлар