АсосийЖамият

Супер контракт учун шартнома бериш бошланди

Табақалаштирилган тўлов контракт қийматини 15 октябрга қадар тўлиқ тўлаган абитуриентларга 10 фоиз чегирма берилади.

'Супер контракт учун шартнома бериш бошланди'ning rasmi

Давлат ОТМларида супер контракт учун аризаларни онлайн қабул қилиш ва шартномаларни бериш бошланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар қилди.

2024/2025 ўқув йили қабулида тўплаган баллари тасдиқланган қабул параметрлари чегарасига 4,05 баллгача етмаган абитуриентлар учун табақалаштирилган тўлов контракт миқдорлари белгиланган. 

Унга кўра, тўплаган баллари тасдиқланган тўлов-контракт бўйича қабул квоталари чегарасига:

  • 1,05 баллгача етмаган абитуриентлар учун — 1,5 баробар;
  •   1,06 баллдан 2,05 баллгача етмаганлар учун — 2,0 баробар;
  •  2,06 баллдан 3,05 баллгача етмаганлар учун — 2,5 баробар;
  •  3,06 баллдан 4,05 баллгача етмаганлар учун — 3,0 баробар.

Бунда, ушбу тоифадаги абитуриентлар учун тўлов контрактнинг минимал миқдорларини ҳисоблашда:

  •  олий таълим муассасаларида Давлат комиссияси томонидан тасдиқланган (стипендиясиз) базавий тўлов-контракт бўйича ўқитиш қиймати қўлланади;
  • молиявий мустақиллик берилган олий таълим муассасаларида эса 2024/2025 ўқув йили қабули учун бакалавриат таълим йўналишлари бўйича ўзлари белгилаган (стипендиясиз) тўлов-контракт миқдорларига нисбатан юқоридаги баробарлар ҳисобланади.

Табақалаштирилган тўлов контракт қийматини 2024 йил 15 октябрга қадар тўлиқ тўлаган абитуриентларга 10 фоизлик чегирма берилади.

    Бошқа янгиликлар