АсосийЖамият

Ўзбекистон ва Қозоғистон космосга сунъий йўлдошлар гуруҳини учиришни режалаштирмоқда

Тадбир доирасида вазир Шерзод Шерматов Қозоғистон Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири билан учрашув ўтказди.

'Ўзбекистон ва Қозоғистон космосга сунъий йўлдошлар гуруҳини учиришни режалаштирмоқда'ning rasmi

Рақамли технологиялар вазирлиги делегацияси жорий йилнинг 2–3 сентябрь кунлари Осиё ва Тинч океани учун иқтисодий ва ижтимоий комиссия (ESKATO) томонидан Остона шаҳрида ташкил этилган "Рақамли инклюзия ва трансформация бўйича Осиё – Тинч океани вазирлар конференцияси"да иштирок этди. Бу ҳақда Рақамли технологиялар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу тадбир доирасида вазир Шерзод Шерматов Қозоғистон Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Ж. Мадиев билан учрашув ўтказди.
Учрашувда икки мамлакат иштирокида космосга ўзаро сунъий йўлдошлар гуруҳини учириш бўйича ҳамкорликни амалга ошириш масаласини ўрганиш ва таҳлилий маълумотларни жорий йил якунига қадар таҳлил қилиб, таклифларни белгилаб олиш муҳокама қилинди.

    Бошқа янгиликлар