Самарқанд шаҳрида «Волга»га урилган Nexia-2 ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, ҳолат 4 сентябрь куни соат 9:50 лар атрофида Самарқанд шаҳар Бўстонсарой кўчасида содир бўлган. Nexia-2 ҳаракатланиб келиб, йўлнинг ўнг томонида ёнилғиси тугаб тўхтаб турган «Волга»нинг орқа қисмига келиб урилган.
Оқибатда Nexia-2 да ёнғин содир бўлган. Ёнғин зудлик билан Самарқанд шаҳар ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган. Ҳолат оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этганлар йўқ.
Ҳодиса юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.