АсосийДунё

Оқ уй Россияни президентлик сайловига аралашишда айбламоқчи

Россия томони ҳар доим АҚШ сайловларига аралашувни ҳақидаги айбловларни инкор этиб келади.

'Оқ уй Россияни президентлик сайловига аралашишда айбламоқчи'ning rasmi

АҚШ Адлия вазирлиги Москванинг яширин кампаниясига қарши қаратилган чораларни эълон қилиши айтилмоқда. Бу ҳақда zamon.uz хабар бермоқда.

Телеканал манбаларига кўра, АҚШ президенти маъмурияти Россиянинг ҳаракатларини очиқчасига қоралайди.

Манбаларнинг таъкидлашича, Америка расмийларининг эътибори “Кремлнинг ташвиқот ҳаракатларининг асосий элементи” деб ҳисобланган Россиянинг RT телеканалига, шунингдек, Ижтимоий лойиҳалаштириш агентлигига қаратилган. Буларнинг иккаласи аллақачон АҚШ санкциялари рўйхатига киритилган.

Қўшма Штатлар ҳукумати Россиянинг 2016 йилги президентлик сайловига аралашувини текшираётган эди. Тергов Россия сайловларга аралашган, бироқ Дональд Трамп билан тил бириктирмаган деган хулосага келган. 2018 йилда АҚШ расмийлари Евгений Пригожин ва унинг “троллар фабрикаси”га алоқадор яна 12 кишини сайловларга аралашишда айблади. Россия томони ҳар доим АҚШ сайловларига аралашувни ҳақидаги айбловларни инкор этиб келади.

 

    Бошқа янгиликлар