АсосийДУНЁ

АҚШда Хеллоуин қурбонларсиз ўтмади: байрам кунлари 76 киши отиб ўлдирилди

Хеллоуин байрами нишонланган дам олиш кунлари қуролли ҳодисалар оқибатида 200 дан ортиқ киши жароҳатланди, камида 76 киши ҳалок бўлди.

'АҚШда Хеллоуин қурбонларсиз ўтмади: байрам кунлари 76 киши отиб ўлдирилди'ning rasmi

АҚШда Хеллоуин байрами нишонланган дам олиш кунлари қуролли ҳодисалар оқибатида 200 дан ортиқ киши жароҳатланди, камида 76 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Ҳодисалар статистикаси Теннесси штатидаги воқеа билан бошланган. Унда ўсмирлардан бири мактабга пистолет олиб келган. Ҳеч ким жабрланмаган, ўсмирга қуролни ноқонуний сақлаш бўйича айблов қўйилган.

Чикагонинг жанубий қисмидаги жанжал оқибатида 35 ёшли эркак отиб ўлдирилган. Миссури штатида эса хонадондаги базм пайтида чиққан жанжалда 22 ёшли йигит 18 ёшли йигитни яралаган.

Калифорния штатидаги Фэрфилд шаҳри савдо марказида содир бўлган отишмада олти киши — 16 ёшдан 43 ёшгача бўлган фуқаролар жароҳатланган. Ҳодиса оқибатида 31 ёшли ҳомиладор аёл ҳалок бўлган.

    Бошқа янгиликлар