АсосийДунё

Жо Байденнинг ўғли 17 йилга қамалиши мумкин

АҚШ президенти Жо Байденнинг ўғли Хантер Лос-Анжелес судида 9 та федерал айблов бўйича айбига иқрор бўлган.

'Жо Байденнинг ўғли 17 йилга қамалиши мумкин'ning rasmi

Кичик Байденнинг айтишича, у ноқонуний равишда қурол сотиб олгани бўйича судланганидан кейин оиласини яна "азоб ва таҳқирлашни" истамагани учун шундай қарорга келган.

"Оиламга қандай азоб келтирганимни ҳис этмаган ҳолда Делевердаги суд қаршисида турдим ва улар яна бир бор буни бошидан ўтказишларига мажбур қилмайман. Менда фақат битта йўл қолди", — дейди Хантер Байден.

Аввалроқ Хантер Байден ва унинг ҳимояси Алфорд прецедентига асосланган келишувни таклиф қилганди — унда судланувчи айблов учун етарли далиллар борлигини тан олади, лекин айбловлар бўйича айбини тан олмайди. Прокуратура бундай битимни рад этган эди. Натижада Байденнинг адвокатлари у барча айбловлар бўйича айбини тан олишга тайёрлигини маълум қилди.

Америка қонунчилигига кўра, Хантер Байден 17 йилгача озодликдан маҳрум этилиши ёки 1,3 миллион доллар миқдорида жаримага тортилиши мумкин. Бундан ташқари, кичик Байденга 2018 йилда Colt Cobra револверини харид қилишда ёлғон ишлатгани учун 25 йилгача қамоқ жазоси таҳдид қилмоқда. Айни вақтида у суд эшитуви якунлангунга қадар гаров эвазига озодликда қолади.

Нашрнинг қайд этишича, Хантер Байден ва унинг ҳимояси АҚШ президентининг афвидан умид қилмаяпти. Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пернинг журналистларга маълум қилишича, Жо Байден ўғлини афв этишни режалаштирмаган.

Кичик Байденнинг ҳимояси судда ўз мижози барча солиқ қарздорликларни тўлаганини таъкидлади. Иш материалларига кўра, Хантер Байден "Бурисма" украин газ компанияси ва Хитойдаги хусусий инвестиция фонди бошқарув аъзоси бўлган ҳолда 2016 йилдан 2019 йилга қадар етти миллион доллар ишлаб топган. Ушбу битимлар доирасида у солиқ тўламаган, қўлга киритган маблағларини гиёванд моддалар ва ҳашаматли буюмлар харидига сарфлаган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Энди Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида рухсатнома бланкаларисиз юк ташилади'ning rasmi

    Дунё04.10.2024 19:48

    Энди Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида рухсатнома бланкаларисиз юк ташилади

    Тожикистон парламенти Ўзбекистон билан юк ташишни соддалаштиришни маъқуллади.

    '“Толибон” Россияда тақиқланган ташкилотлар рўйхатидан чиқариляпти'ning rasmi

    Дунё04.10.2024 17:53

    “Толибон” Россияда тақиқланган ташкилотлар рўйхатидан чиқариляпти

    “Толибон” Россия билан дипломатик алоқалар даражасини оширишга умид қилмоқда.

    '"Биз Исроилни ҳимоя қиламиз" — Байден'ning rasmi

    Дунё04.10.2024 13:16

    "Биз Исроилни ҳимоя қиламиз" — Байден

    АҚШ президенти Яқин Шарқдаги урушнинг олдини олиш мумкинлигини айтди.

    'Мексиканинг илк аёл президенти расман ўз фаолиятини бошлади'ning rasmi

    Дунё03.10.2024 18:35

    Мексиканинг илк аёл президенти расман ўз фаолиятини бошлади

    Клаудия Шейнбаум 1 октябрь куни Мексика тарихидаги биринчи аёл президент сифатида қасамёд қилди.

    'Россия Ўзбекистонга нефт етказиб бериш ҳажмини оширди'ning rasmi

    Дунё03.10.2024 13:23

    Россия Ўзбекистонга нефт етказиб бериш ҳажмини оширди

    Жорий йилда бу ҳажмни 500 минг тоннадан ортиқроққа етказиш режалаштирилган.