АсосийДУНЁ

Осиё Кубоги 2028 йилга қолдирилди

Янги саналар бўйича қарор ФИФА тасдиғига ҳам тақдим этилади.

'Осиё Кубоги 2028 йилга қолдирилди'ning rasmi

Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) Саудия Арабистонида ўтказилиши режалаштирилган 2027 йилги Осиё Кубогининг саналарини ўзгартирди. Мусобақа энди 2027 йил декабрь ойидан 2028 йил январь ойига қадар ўтказилади. Бу ҳақда конфедерация матбуот хизмати маълум қилди. 

Дастлаб 2027 йил 7 январдан 5 февралга қадар ўтказилиши белгиланган мусобақа 2027 йил 23 декабрдан 2028 йил 21 январга қадар бўлиб ўтади.

Қайд этилишича, муддатнинг ўзгартирилишига минтақадаги фавқулодда вазиятлар, логистика билан боғлиқ мураккабликлар ва сафар чекловлари сабаб бўлган. Қарор Саудия Арабистонидаги маҳаллий ташкилий қўмита ҳамда мамлакат футбол федерацияси билан келишилган ҳолда қабул қилинган.

Аввалроқ Саудия Арабистонидаги хавфсизлик вазияти сабаб мусобақани кечиктириш масаласи муҳокама қилинаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифа ҳам зарурат туғилса, турнирни 2028 йилга кўчириш мумкинлигини билдирган эди. 

Маълумот учун, Осиё Кубогининг 19-мусобақаси Саудия Арабистонининг Ар-Риёд, Жидда ва Ал-Хубар шаҳарларида ўтказилиши режалаштирилган. Унда 24 та миллий терма жамоа иштирок этади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Иордания, Шимолий Корея ва Баҳрайн билан бирга "B" гуруҳидан жой олган.

    Бошқа янгиликлар