АсосийСаломатлик

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичи 71 фоизга ошди

Бу бўйича ЖССТ янги ҳисоботни эълон қилди.

'Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичи 71 фоизга ошди'ning rasmi

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вабо эпидемияси бўйича янги ҳисоботини эълон қилди. Унда қайд этилишича, 2023 йили дунё бўйича бу хавфли инфекциядан ўлим кўрсаткичи 2022 йилга нисбатан 71 фоизга, касалланиш ҳолатлари эса 13 фоизга ошган. Бу ҳақда Zamon.uz ёзмоқда. 

Унга кўра, “Ўтган йили вабодан 4000 киши вафот этди, — дейди ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус. — Иқлим ўзгариши, баъзи минтақаларда ичимлик суви танқислиги, қашшоқлик, санитария шароитлари етишмаслиги, уруш ва ҳарбий тўқнашувлар хасталик кучайишига сабаб бўлди”.

Ҳисоботга кўра, жорий йилда ҳам эпидемиологик вазият мураккаб. Хусусан, 2024 йил бошидан буён 342 мингдан ортиқ беморда ушбу инфекция аниқланган, улардан 2,4 минг нафари ҳаётдан кўз юмган. 22 мамлакатда касаллик авж олиши кузатилган.

Жумладан, июль-август ойлари оралиғида Суданда қарийб 2,7 минг кишига вабо ташхиси қўйилди. Улардан 120 нафарининг ҳаётини сақлаб қолиш имкони бўлмади. 

ЖССТнинг вабо бўйича техник раҳбари Филипп Барбоза фикрича, касаллик қурбонлари сони расмий статистикадан анча юқори. Аслида уни ҳар йили тахминан 2 миллионга яқин киши юқтириб, 100 минг нафари ҳаётдан кўз юмаётган бўлиши мумкин.

Масъуллар эпидемиянинг янги тўлқинини жиловласа бўлади, деган хулосада. Бунинг учун касалликка қарши вакциналар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш зарур. Чунки ўтган йили қарийб 36 миллион доза эмлаш воситалари ишлаб чиқарилган, бироқ бу мавжуд эҳтиёжнинг атиги 50 фоизини қоплайди, холос.

Қолаверса, тоза ичимлик суви таъминоти, санитария ва гигиена қоидаларига амал қилиш вабо эпидемиясини тўхтатишнинг узоқ муддатга мўлжалланган ягона барқарор ечими бўлиб қолмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'ЖССТ гриппдан ҳимояланиш учун 5 та муҳим тавсия берди'ning rasmi

    Саломатлик 10.10.2024 13:09

    ЖССТ гриппдан ҳимояланиш учун 5 та муҳим тавсия берди

    Европа қитъаси ва Марказий Осиёнинг 53 мамлакатида мавсумий гриппдан йилига 72 мингга яқин киши вафот этмоқда.

    'Грипп кимларда оғир ўтиши мумкинлиги маълум қилинди'ning rasmi

    Саломатлик 10.10.2024 09:42

    Грипп кимларда оғир ўтиши мумкинлиги маълум қилинди

    Тадқиқотларга кўра, гриппнинг енгил шакли билан оғриган беморлар организми тахминан етти-ўн кун ичида тикланади.

    'Офис ходимларига қандай касалликлар хавф солади?'ning rasmi

    Саломатлик 09.10.2024 14:39

    Офис ходимларига қандай касалликлар хавф солади?

    Маълумотларга кўра, сўнгги йилларда дунё аҳолиси орасида суяк, томир ва бўғим хасталиклари сони кескин ортиб бормоқда.

    'Грипп кимларда оғир ўтиши мумкин?'ning rasmi

    Саломатлик 09.10.2024 14:23

    Грипп кимларда оғир ўтиши мумкин?

    Ҳукумат гриппни юқтириш ва унинг оғир асоратларини бошдан ўтказиш хавфи юқори бўлган ҳамда мавсумдан олдин эмланадиган шахслар контингентини тасдиқланган.

    'Кузда кўз касалликлари нега авж олади?'ning rasmi

    Саломатлик 08.10.2024 14:46

    Кузда кўз касалликлари нега авж олади?

    Мутахассис улардан сақланиш бўйича муҳим тавсиялар берди

    'Ёш ўтиши билан кўриш қобилияти пасайишини тўхтатиш йўли топилди'ning rasmi

    Саломатлик 08.10.2024 14:39

    Ёш ўтиши билан кўриш қобилияти пасайишини тўхтатиш йўли топилди

    Шу пайтга қадар организм кексая бошлаганда кўриш билан боғлиқ юз берадиган ўзгаришларнинг аниқ механизмлари фанга маълум эмас эди.