Жорий йилнинг 9-10 сентябрь кунлари Россия Федерацияси ҳукумати раиси Михаил Мишустин Ўзбекистон Республикасига расмий ташриф билан келади. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош вазири матбуот котиби хабар қилди.
Маълум қилинишича, ташриф дастуридан Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ҳукумат раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссиянинг навбатдаги мажлисини ўтказиш, Тошкент шаҳридаги ишлаб чиқариш ва саноат корхоналари фаолияти билан яқиндан танишиш ҳамда бошқа объектларга ташриф буюриш кўзда тутилган.