Иордания подшоҳлигида маймунчечак бўйича биринчи ҳолат аниқланди
Иордания Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъули Раед Шбулнинг баёнотига кўра, лаборатория текширувлари 33 ёшли чет эл фуқаросида вирус мавжудлигини тасдиқлади. Унда тери тошмаси шаклида инфекция белгилари бўлган. Хабар қилинишича, у Аммандаги Ал-Башир касалхонасига ётқизилган, бироқ унинг аҳволи барқарор.
Вазирликнинг таъкидлашича, бу Иорданияда қайд этилган биринчи ҳолат эмас. Подшоҳликда 2022 йилда ҳам маймунчечак ҳолати қайд этилган бўлиб, ўша вақтда инфекция тарқалишининг олдини олиш бўйича тегишли чоралар кўрилган.