АсосийДунё

Ўзбекистон афғонистонлик аёлларни таълим олишига кўмаклашмоқчи

Саида Мирзиёева Қатарда таълимни тажовузлардан ҳимоя қилиш халқаро куни муносабати билан ўтказилган давра суҳбатида иштирок этди.

'Ўзбекистон афғонистонлик аёлларни таълим олишига кўмаклашмоқчи'ning rasmi

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ўз расмий саҳифаси орқали таклиф учун Шайха Муза бинт Носир ал-Миснад ҳазрати олияларига миннатдорлик билдирди. 

"Ўзбекистон таълим сифатига, айниқса, қизлар ва аёлларнинг билим эгаллашига катта эътибор қаратмоқда. Бу борада юртимиз сарҳадлари билан чекланиб қолаётганимиз йўқ.

2018-йили Президентимиз ташаббуси билан Термиз шаҳрида касб-ҳунар таълими маркази очилди, ҳозирга қадар бу ерда 700 нафарга яқин Афғонистон фуқароси таҳсил олди, улардан 200 нафари – хотин-қизлар.

Афғонистонлик аёллар учун бу жуда муҳим – мамлакатда она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш соҳасида малакали тиббий кадрлар етишмовчилиги кузатилади.

Биз гуманитар инқирознинг олдини олиш йўлида афғонистонлик қизлар ва аёлларни зарурий касбларга ўқитиш ишларини давом эттиришга тайёрмиз. Қатар ҳукумати ва “Education Above All” жамғармаси бўлса, бу борада бизга ёрдам беришга шай.

Мавжуд вазиятни инобатга олсак, бу вазифани уддалаш барча томонлар учун осон бўлмайди. Лекин биз бу йўлда бор куч-қувватимизни ишга солишга тайёрмиз.

Хотин-қизлар учун энг яхши ҳимоя —таълим олиш имкониятидан эмин-эркин фойдаланишдир", - дейди С. Мирзиёева.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    ''ning rasmi

    Дунё Бугун 19:35

    'Исроиллик олимлар қаришни секинлаштирувчи иммун ҳужайрасини топди'ning rasmi

    Дунё Бугун 17:09

    Исроиллик олимлар қаришни секинлаштирувчи иммун ҳужайрасини топди

    Тадқиқотчилар организмда қариган ҳужайраларни аниқлаб, йўқ қилишга ёрдам берадиган CD4-Eomes Ҳужайрасини кашф қилди.

    'Зеленский АҚШ билан янги тинчлик режаси устида ишлашга рози бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:31

    Зеленский АҚШ билан янги тинчлик режаси устида ишлашга рози бўлди

    Украина президенти В. Зеленский АҚШ армияси вакили билан учрашувда урушни якунлаш бўйича режани тезроқ имзолашга келишиб олди.

    'Ким Чен Ин Канвондеги янги ГЭСни ишга туширди'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:35

    Ким Чен Ин Канвондеги янги ГЭСни ишга туширди

    Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин Канвон провинциясида барпо этилган “Армия ва халқ” номли янги гидроэлектр станциясининг очилиш маросимида иштирок этди.

    'Трамп "қора шаҳзода"дан яна 1,5 трлн доллар сўради'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:33

    Трамп "қора шаҳзода"дан яна 1,5 трлн доллар сўради

    АҚШ президенти Саудия инвестицияларини кескин ошириш таклифини билдирди.

    'Трамп урушни тўхтатишга ваъда берди'ning rasmi

    Дунё 20.11.2025 19:30

    Трамп урушни тўхтатишга ваъда берди

    Биз ушбу ваҳшийликларга чек қўйиш ва айни пайтда вазиятни барқарорлаштириш учун Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Миср ва Яқин Шарқдаги бошқа ҳамкорлар билан ишлаймиз”, дея ваъда бермоқда Трамп.