АсосийДунё

Туркий давлатлар вакиллари ягона алифбога келишиб олди

У лотин алифбосига асосланган ва 34 та ҳарфни ўз ичига олади.

'Туркий давлатлар вакиллари ягона алифбога келишиб олди'ning rasmi

Туркий давлатлар вакиллари Бокудаги йиғилишда лотин алифбосига асосланган, 34 та ҳарфдан иборат ягона алифбо бўйича келишиб олди.

Бокуда 9-11 сентябрь кунлари Туркий давлатлар ташкилоти томонидан тузилган Турк дунёсининг ягона алифбоси бўйича комиссиянинг 3-йиғилиши бўлиб ўтди. Унда соҳада билим ва тажриба алмашиш, комиссиянинг икки йиллик тажрибаси асосида туркий тиллар учун умумий алифбо лойиҳаси устида ишлашни якунлаш муҳокама қилинди.

Йиғилишда олимлар томонидан 1991 йилда таклиф этилган лотин алифбосига асосланган умумий туркий алифбо лойиҳаси кўриб чиқилди. Муҳокамалар натижасида 34 ҳарфдан иборат умумий туркий алифбо бўйича умумий келишувга эришилди. Aлифбодаги ҳар бир ҳарф туркий тилларда мавжуд бўлган турли фонемаларни акс эттиришига алоҳида эътибор қаратилди.

“Сессия ишининг муваффақиятли якунланиши тарихий аҳамиятга эга. Умумий туркий алифбонинг яратилиши нафақат туркий халқлар ўртасидаги ўзаро англашув ва ҳамкорликни мустаҳкамлайди, балки уларнинг тилларини сақлаб қолишга ҳам ҳисса қўшади”, дейилади хабарда.

Тадбир ташкилотчилари тегишли муассасаларни “таклиф этилаётган ягона туркий алифбони амалга оширишда самарали ёрдам кўрсатишга” чақирди.

    Бошқа янгиликлар