АсосийЖамият

“Юксак матонатли қизларимиз ҳам Ўзбекистон ғалабасига муносиб ҳисса қўшганлари тўғрисида ҳар қанча ғурур ва ифтихор билан гапирсак арзийди”

Президент Шавкат Мирзиёев ўйинларда эришилган рекорд натижаларга урғу берди.

'“Юксак матонатли қизларимиз ҳам Ўзбекистон ғалабасига муносиб ҳисса қўшганлари тўғрисида ҳар қанча ғурур ва ифтихор билан гапирсак арзийди”'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Паралимпия ўйинлари иштирокчилари билан бўлиб ўтаётган учрашувида Токио Паралимпия ўйинларидан сўнг кейинги сафар, албатта, кучли “ўн бешталикка” кирамиз, деб эзгу ният қилингани эсга олинди.

Ўтган йиллар давомида шу мақсад йўлида тинимсиз меҳнат қилинди. Спортчиларимиз учун барча зарур шароитлар яратилиб, юксак марралар учун пухта замин тайёрланди. Натижада Ўзбекистон бу йилги Паралимпия ўйинларида биринчи марта энг кўп таркиб билан, яъни 9 та спорт тури бўйича 65 нафар спортчи билан иштирок этди. Айниқса, пара велоспорт бўйича вакилларимиз ушбу мусобақаларда илк бор қатнашди.

“Албатта, Паралимпиядада эришилган ҳар бир ютуқ, ҳар бир натижа беқиёс аҳамиятга эга. Чунки тўрт йилда бир марта ўтадиган бундай йирик халқаро мусобақа орқали дунё ҳамжамияти ҳар бир қатнашчи мамлакатда инсоннинг жисмоний ва маънавий салоҳиятини рўёбга чиқаришга қандай эътибор қаратилаётганига баҳо беради. Шу боис, сизлар тарихий ютуқларингиз билан Ўзбекистон шаънини, юртимиз нуфузини юксак босқичга олиб чиқдингиз, десак, ҳақиқатни айтган бўламиз”, деди президент.

Давлат раҳбари ўйинларда эришилган рекорд натижаларга урғу берди.

Афсонавий спортчи Ҳусниддин Норбеков мамлакатимиз тарихида биринчи марта уч карра Паралимпия чемпиони бўлгани, шу билан бирга янги рекорд ўрнатгани алоҳида таъкидланди. Паҳлавон ўғлонларимиз Бобиржон Омонов ва Шерзод Намозов ядро улоқтириш ва дзюдо бўйича иккинчи бор олтин медалларни қўлга киритди. Бобиржон эса паралимпия рекордини ҳам янгилади.

“Айни вақтда юксак матонатли қизларимиз ҳам Ўзбекистон ғалабасига муносиб ҳисса қўшганлари тўғрисида ҳар қанча ғурур ва ифтихор билан гапирсак арзийди, албатта. Жамоамиз қўлга киритган медалларнинг 11 таси айнан қизларимиз ҳисобига ёзилгани ҳам бу фикрни яққол тасдиқлайди”, деди давлат раҳбари.

Асила Мирзаёрова узунликка сакраш, Нурхон Қурбонова эса найза улоқтириш бўйича Паралимпия чемпионлари бўлгани қаторида жаҳон миқёсидаги рекордларни ҳам янгилаганига қойил қолмасликнинг иложи йўқ. 15 яшар Шаҳинахон Йигиталиева кумуш медални қўлга киритиб, Паралимпия ўйинларидаги энг ёш совриндор сифатида тарихга киргани ҳам алоҳида таъкидланди.

Моҳир спортчимиз Толиббой Йўлдошев ҳам бирйўла иккита маррани забт этгани, икки карра паралимпия чемпиони Ёрқинбек Одилов найза улоқтириш бўйича Осиё рекордини янгилагани қайд этилди. 

Президент Қудратиллохон Маъруфхўжаев, Элбек Султонов,  Асадбек Тоштемиров, Шерзод Намозов каби ўғлонларимизни ҳам олтин медаллар билан яна бир бор чин юракдан қутлади.

Пўлат иродали қизимиз Рўза Қўзиева пауэрлифтинг бўйича кумуш медални қўлга киритгани, аслида бу олтинга тенг ғалаба эканини бутун дунё тан олгани таъкидланди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '“Эшак гўшти истеъмоли” деган жумла қонун лойиҳасида йўқ'ning rasmi

    Жамият17.09.2024 22:29

    “Эшак гўшти истеъмоли” деган жумла қонун лойиҳасида йўқ

    Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари эшак гўштини истеъмолга яроқли ҳайвонлар рўйхатига киритилгани ҳақидаги хабарни рад этди.

    'Ўзбекистонда пахта мавсумида илк бор қарийб 1700 та териш машинаси қатнашиши кутилмоқда'ning rasmi

    Жамият17.09.2024 22:14

    Ўзбекистонда пахта мавсумида илк бор қарийб 1700 та териш машинаси қатнашиши кутилмоқда

    Шундан 609 донаси 2024 йилда янги лизинг асосида харид қилинади.

    'Тошкентда 32 ёшли эркак 16 ёшли болани калтаклади'ning rasmi

    Жамият17.09.2024 18:34

    Тошкентда 32 ёшли эркак 16 ёшли болани калтаклади

    Вояга етмаган йигитга “чап кўкрак қафаси юмшоқ тўқималарининг лат ейиши” ташхиси қўйилган.

    'Эшак гўшти истеъмол қилинадиган маҳсулотлар қаторига қўшилди'ning rasmi

    Жамият17.09.2024 18:21

    Эшак гўшти истеъмол қилинадиган маҳсулотлар қаторига қўшилди

    Қонун ташаббускорлари истеъмол учун ишлатиладиган гўшт ва бошқа маҳсулотлар олинадиган ҳайвонлар қаторига эшакни ҳам қўшган.

    'Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга ташриф якунланди'ning rasmi

    Жамият17.09.2024 16:41

    Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга ташриф якунланди

    Президент минтақа мамлакатлари ва Германия ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича муҳим таклиф ва ташаббусларни илгари сурди.

    'Ўзбекистонда халқаро даражадаги энергетик кадрлар тайёрланади'ning rasmi

    Жамият17.09.2024 16:26

    Ўзбекистонда халқаро даражадаги энергетик кадрлар тайёрланади

    Ўзбекистон иқтисодиёти жадал ривожланмоқда ва унинг муваффақиятли келажаги кўп жиҳатдан юқори малакали мутахассисларнинг мавжудлигига боғлиқ.