Футзал бўйича ФИФА-2024 жаҳон чемпионати бўлиб ўтиши муносабати билан Тошкент шаҳрида жойлашган Humo Arena ёнидаги кўчаларда транспорт ҳаракати вақти-вақти билан чекланади. Бу ҳақда пойтахт ЙҲХБ хабар берди.
Қайд этилишича, кўчалар спорт мажмуасига ташриф буюрувчи меҳмонлар ва мухлисларнинг хавфсизлигини таъминлаш ҳамда жамоат тартибини сақлаш мақсадида вақтинча ёпилади.
14 сентябрдан 6 октябргача вақти-вақти билан қуйидаги кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракати қисман чекланади:
- Фурқат — Бешёғоч кўчасидан Бешёғоч кўчаси бўйлаб, Бешёғоч — Афросиёб кўчалари кесишган чорраҳасигача;
- Бешёғоч — Афросиёб кўчалари кесишган чорраҳасидан, Афросиёб кўчаси бўйлаб Ислом Каримов — Афросиёб кўчалари кесишган чорраҳасигача.