АсосийСиёсат

Германия Канцлери Олаф Шольц Ўзбекистонга келади

Расмий ташриф 15-16 сентябрь кунлари амалга оширилади.

'Германия Канцлери Олаф Шольц Ўзбекистонга келади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Германия Федератив Республикаси Федерал Канцлери Олаф Шольц 15-16 сентябрь кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади. Бу ҳақда президент ахборот хизмати хабар қилди. 

Хабарга кўра, ташриф дастурига мувофиқ, Самарқанд шаҳрида олий даражадаги музокаралар ўтказилади. Унда Ўзбекистон-Германия кўп қиррали ҳамкорлигини янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади.

Савдо-иқтисодий, технологик ва инвестициявий-молиявий шерикликни кенгайтириш, Германиянинг етакчи компания ва банклари билан ҳамкорликни чуқурлаштириш, меҳнат миграцияси, экология, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, туризм ва бошқа йўналишларда фаол алоқаларни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилади. Минтақавий ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари бўйича фикр алмашилади.

Дастур доирасида Ўзбекистон Президенти ва Германия Федерал Канцлери икки мамлакат ишбилармон доиралари билан учрашув ҳам ўтказадилар.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Германия Федератив Республикаси Федерал Канцлери Олаф Шольц 15-16 сентябрь кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади.

Ташриф дастурига мувофиқ, Самарқанд шаҳрида олий даражадаги музокаралар ўтказилади. Унда Ўзбекистон-Германия кўп қиррали ҳамкорлигини янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади.

Савдо-иқтисодий, технологик ва инвестициявий-молиявий шерикликни кенгайтириш, Германиянинг етакчи компания ва банклари билан ҳамкорликни чуқурлаштириш, меҳнат миграцияси, экология, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, туризм ва бошқа йўналишларда фаол алоқаларни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилади. Минтақавий ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари бўйича фикр алмашилади.

Дастур доирасида Ўзбекистон Президенти ва Германия Федерал Канцлери икки мамлакат ишбилармон доиралари билан учрашув ҳам ўтказадилар, дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар

    'Сирдарёда чиқинди учун аҳолига ортиқча тўлов ҳисобланди'ning rasmi

    Сиёсат17.09.2024 18:39

    Сирдарёда чиқинди учун аҳолига ортиқча тўлов ҳисобланди

    Рақобат қўмитаси аҳолига 528,6 млн сўм ортиқча тўлов ҳисобланганини аниқлади.

    'Ўзбекистон Президенти Остонага етиб борди'ning rasmi

    Сиёсат17.09.2024 11:05

    Ўзбекистон Президенти Остонага етиб борди

    Давлат раҳбарини Қозоғистон Бош вазири кутиб олди.

    'Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга жўнаб кетди'ning rasmi

    Сиёсат17.09.2024 08:19

    Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга жўнаб кетди

    Ўзбекистон Президенти Остонада "Марказий Осиё - Германия" саммитида иштирок этади.

    'Шавкат Мирзиёев 17 сентябрь куни амалий ташриф билан Остонада бўлади'ning rasmi

    Сиёсат16.09.2024 18:38

    Шавкат Мирзиёев 17 сентябрь куни амалий ташриф билан Остонада бўлади

    Президент у ерда "Марказий Осиё – Германия" саммитида иштирок этади.

    'Ўзбекистонда модулли меҳмонхона қуриш ва жиҳозлаш учун субсидия ажратилади'ning rasmi

    Сиёсат16.09.2024 17:53

    Ўзбекистонда модулли меҳмонхона қуриш ва жиҳозлаш учун субсидия ажратилади

    Субсидия модулли меҳмонхонада яратилган ҳар бир жой учун 1 млн сўмдан белгиланади.

    'Ўзбекистон ва Германия раҳбарлари бошқарув кадрларини тайёрлайдиган қўшма мактабни очдилар'ning rasmi

    Сиёсат16.09.2024 12:53

    Ўзбекистон ва Германия раҳбарлари бошқарув кадрларини тайёрлайдиган қўшма мактабни очдилар

    Мутасаддилар видеоалоқа орқали етакчиларга лойиҳа ҳақида батафсил маълумот бердилар.