АсосийЖамият

Ўзбекистонлик эркак Россияда бахтсиз ҳодисага учради

Россияга ишлаш учун кетган ўзбекистонлик эркак бахтсиз ҳодиса сабаб оғир аҳволда қолди.

'Ўзбекистонлик эркак Россияда бахтсиз ҳодисага учради'ning rasmi

Россия вилояти Санкт-Петербург шаҳрига ишлаш учун кетган ўзбекистонлик эркак бахтсиз ҳодисага учради. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россиядаги вакиллари Тюмендаги "CЗ ГК СБК"," Швейная фабрика Западно-Сибирская Мануфактура", "Сталмост" корхоналари раҳбарияти ва бу ерда ишлаётган юртдошлар билан учрашувлар ўтказди.

Жорий йил Санкт-Петербург шаҳрига ишлаш учун борган ўзбекистонлик эркак бахтсиз ҳодисага учраб, тиббий тез ёрдам машинасида "Городская Мариинская болница" шифохонасига ётқизилган.

Натижада фуқаро молиявий қийин аҳволда қолиб, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Санкт-Петербургдаги вакиллигига мурожаат қилади. Фуқаро тиббий гуруҳ назорати остида, ётиқ ҳолатда Санкт-Петербург – Тошкент авиарейси орқали ватанга қайтарилди, дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар