АсосийСиёсат

Германия канцлери Регистон ансамбли билан танишди

Шавкат Мирзиёев ва Олаф Шольц Регистон ансамбли олдида суратга тушишди

'Германия канцлери Регистон ансамбли билан танишди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Германия Федерал Канцлери Олаф Шольцни Регистон майдонида кутиб олди.

Мамлакатимизнинг асосий тимсолларидан бири, аждодларимиз бунёдкорлик салоҳиятининг ифодаси – дунёга машҳур Регистон майдони ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган. Ансамблга кирувчи Мирзо Улуғбек, Шердор ва Тиллакори мадрасалари ўзининг салобати, бой тарихи ва бетакрор архитектураси билан барчада чуқур таассурот қолдиради.

Олий мартабали меҳмонга Шарқ меъморчилигининг ушбу дурдонаси қурилишига оид тарихий маълумотлар, ечимлар ва безакларнинг ўзига хос хусусиятлари, шунингдек, бу маскан билан боғлиқ муҳим воқеалар ва шахслар, ўзбек халқининг маданий мероси ҳақида маълумот берилди.

Суҳбат давомида жаҳон цивилизациясининг қадимий бешикларидан бири сифатида ҳақли равишда эътироф этилган Самарқанд шаҳри бугунги кунда бугунги кунда ишбилармонлик ва сайёҳлик марказига айланиб бораётгани таъкидланди.

Шавкат Мирзиёев ва Олаф Шольц Регистон ансамбли олдида биргаликда суратга тушдилар.

    Бошқа янгиликлар

    'Президент Россия Федерацияси делегациясини қабул қилди'ning rasmi

    Сиёсат18.09.2024 18:56

    Президент Россия Федерацияси делегациясини қабул қилди

    Минтақада самарали транспорт йўлакларини ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирилган чора-тадбирлар кўришга алоҳида эътибор қаратилди.

    'Вокзаллар ва вагонлар давлат-хусусий шериклик шартномалари асосида қурилиши белгиланмоқда'ning rasmi

    Сиёсат18.09.2024 18:12

    Вокзаллар ва вагонлар давлат-хусусий шериклик шартномалари асосида қурилиши белгиланмоқда

    Умумий фойдаланишдаги темир йўл транспорти инфратузилмаси объектлари давлат тасарруфида қолдирилмоқда.

    'Сирдарёда чиқинди учун аҳолига ортиқча тўлов ҳисобланди'ning rasmi

    Сиёсат17.09.2024 18:39

    Сирдарёда чиқинди учун аҳолига ортиқча тўлов ҳисобланди

    Рақобат қўмитаси аҳолига 528,6 млн сўм ортиқча тўлов ҳисобланганини аниқлади.

    'Ўзбекистон Президенти Остонага етиб борди'ning rasmi

    Сиёсат17.09.2024 11:05

    Ўзбекистон Президенти Остонага етиб борди

    Давлат раҳбарини Қозоғистон Бош вазири кутиб олди.

    'Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга жўнаб кетди'ning rasmi

    Сиёсат17.09.2024 08:19

    Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга жўнаб кетди

    Ўзбекистон Президенти Остонада "Марказий Осиё - Германия" саммитида иштирок этади.

    'Шавкат Мирзиёев 17 сентябрь куни амалий ташриф билан Остонада бўлади'ning rasmi

    Сиёсат16.09.2024 18:38

    Шавкат Мирзиёев 17 сентябрь куни амалий ташриф билан Остонада бўлади

    Президент у ерда "Марказий Осиё – Германия" саммитида иштирок этади.