АсосийСиёсат

Вокзаллар ва вагонлар давлат-хусусий шериклик шартномалари асосида қурилиши белгиланмоқда

Умумий фойдаланишдаги темир йўл транспорти инфратузилмаси объектлари давлат тасарруфида қолдирилмоқда.

'Вокзаллар ва вагонлар давлат-хусусий шериклик шартномалари асосида қурилиши белгиланмоқда'ning rasmi

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида темир йўл транспорти соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган “Темир йўл транспорти тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.

Ушбу қонун лойиҳаси билан соғлом рақобат муҳитини яратиш, соҳага хусусий секторни кенг жалб қилиш, темир йўл транспортини монополиядан чиқариш мақсадида ташувчи ва вагонлар, (контейнерлар) оператори ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб берилмоқда.

Шунингдек, лойиҳада темир йўл транспортида йўловчи ташиш соҳасини янада ривожлантириш, ушбу соҳада давлат-хусусий шерикликнинг ҳуқуқий асосларини яратиш, инвестицияларни жалб этишни кенгайтириш ҳамда йўловчиларга юқори даражада хизмат кўрсатилишини таъминлаш имкониятларини оширишда нодавлат сектори иштирокини рағбатлантириш мақсадида темир йўлда давлат-хусусий шериклик асосида лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари яратилмоқда.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлаш, уларни йўловчи поездларда юриш имкониятини яратиш мақсадида темир йўл транспортида йўловчиларнинг имтиёзли юриши, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳам белгиланмоқда.

Шу билан бирга, умумий фойдаланишдаги темир йўл транспорти инфратузилмаси объектлари давлат тасарруфида қолдирилмоқда. Вокзаллар ва вагонлар эса давлат-хусусий шериклик шартномалари асосида қуриш, модернизация қилиш ва бошқариш учун хусусий шерикка берилиши белгиланяпти.

Депутатларнинг айтишича, мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши темир йўл транспортини тартибга солиш ва бошқариш тузилмасини такомиллаштиришга, соҳада рақобат муҳитини яратишга, фуқароларнинг темир йўл транспортида ҳаракатланишида сифат даражасини ошириш, нархни тушириш, йўловчи ва юкларни хавфсиз ташишга бўлган эҳтиёжларини қаноатлантиришга ва хорижий инвестицияларни кенг жалб этишга хизмат қилади.

Қонун лойиҳасининг муҳокамаси кейинги ялпи мажлисда давом этади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '“2025 йил 1 апрелдан электр ва табиий газ тарифлари ошади”'ning rasmi

    Сиёсат 18.12.2024 13:48

    “2025 йил 1 апрелдан электр ва табиий газ тарифлари ошади”

    Қонун юзасидан бош вазир ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров маъруза қилди.

    'Шавкат Мирзиёев Қатар Давлати Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан телефон орқали мулоқот қилди'ning rasmi

    Сиёсат 17.12.2024 15:42

    Шавкат Мирзиёев Қатар Давлати Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан телефон орқали мулоқот қилди

    Суҳбат чоғида "Марказий Осиё - Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши" мулоқотининг иккинчи саммитини ўтказишга алоҳида эътибор қаратдилар.

    'Ҳар дақиқа дунёдаги сиёсий ва иқтисодий вазият қийинлашиб, янги-янги таҳдидлар пайдо бўлаяпти. Уларга бугун жавоб топмасак, кейин кеч бўлади— Президент'ning rasmi

    Сиёсат 16.12.2024 15:54

    'Ўзбекистон элчиси Словения Президентига ишонч ёрлиқларини топширди'ning rasmi

    Сиёсат 16.12.2024 10:13

    Ўзбекистон элчиси Словения Президентига ишонч ёрлиқларини топширди

    Ойбек Шахавдинов жорий йилнинг октябрь ойида Ўзбекистоннинг Словениядаги элчиси этиб тайинланган эди.

    'Ҳар бир вилоят ва туман шифохонасида реабилитация хизматлари йўлга қўйилиши белгиланди'ning rasmi

    Сиёсат 13.12.2024 18:32

    Ҳар бир вилоят ва туман шифохонасида реабилитация хизматлари йўлга қўйилиши белгиланди

    Шавкат Мирзиёев раислигида ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ишлар натижадорлиги ва 2025 йил учун устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

    'Шаҳноза Мирзиёева зиммасига яна бир вазифа юклатилди'ning rasmi

    Сиёсат 13.12.2024 13:51

    Шаҳноза Мирзиёева зиммасига яна бир вазифа юклатилди

    Унга ногиронлиги бор ҳамда ота-она меҳридан бебаҳра қолган болаларнинг сифатли таълим-тарбия олиши ва оилавий муҳитга қайтишини ташкил қилиш масалаларини мувофиқлаштириш вазифаси юклатилди.