АсосийЖамият

Ўзбекистонда 37 та алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ва 146 та уларнинг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари бор

Тадбиркорлик субъектлари билан ҳуқуқий тарғибот учрашувлари ўтказилмоқда.

'Ўзбекистонда 37 та алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ва 146 та уларнинг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари бор'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент қошидаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси томонидан тадбиркорлик субъектларига лицензия беришнинг талаб-шартлари, уларнинг бажарилиши ва назорати бўйича истеъмол ҳамда техник этил спирти ишлаб чиқарувчи шунингдек алкоголь маҳсулотларини улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналар вакиллари билан учрашувлар ўтказилмоқда. Бу ҳақда Инспекция матбуот хизмати хабар қилди.

Унда тадбиркорлик субъектларининг текшируви билан боғлиқ амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси, электрон ахборот тизими билан ишлаш тартиби, лицензия олишнинг талаб ва шартлари ҳамда унинг мониторинги, ишлаб чиқариш корхоналаридаги ҳисобга олиш воситалари мавжудлиги, маркировкалаш, маҳсулот сифати назорати каби йўналишларда тушунтиришлар олиб борилмоқда.

Айни пайтда республикамизда жами 7 та истеъмол ва техник этил спирти, ишлаб чиқарувчи, 37 та алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи, 15 та узумни бирламчи қайта ишловчи, 24 та пиво маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи, 2 та тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ҳамда 146 та алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари фаолият юритмоқда.

Тамаки маҳсулотлари улгуржи савдоси билан шуғулланиш тартиби  ваколатли органни хабардор қилиш орқали амалга оширилиш белгиланган бўлиб, ушбу хабарнома тадбиркорлик субъекти томонидан Инспекцияга онлайн “Лицензия” ахборот тизими орқали юборилади.

Ҳозирда тадбиркорлик субъектлари томонидан тамаки маҳсулотлари билан улгуржи савдо қилишни бошлаганлик тўғрисида “Лицензия” ахборот тизими орқали Инспекцияга жами 45 та хабарнома келиб тушган.

    Бошқа янгиликлар