АсосийЖамият

Сурхондарёда аҳолидан чиқинди хизмати учун 3,2 млрд сўм ортиқча олинган

“Тоза ҳудуд” ДУКга пулларни истеъмолчиларга қайтариш бўйича кўрсатма берилди

'Сурхондарёда аҳолидан чиқинди хизмати учун 3,2 млрд сўм ортиқча олинган'ning rasmi

Рақобат қўмитасининг Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси 2024 йил II-ярим йиллик иш режасига мувофиқ Сурхондарё вилояти “Тоза ҳудуд” ДУКда аҳолига маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатилаётган хизматлар сифати ва ҳолати ҳамда истеъмолчилардан кўрсатилмаган хизматлар учун пул олиш ҳолати юзасидан ўрганиш ўтказди.

Ўрганиш ва таҳлилларда  мазкур вилоят “Тоза ҳудуд” ДУК мавжуд тартиб-қоидаларга риоя қилмаган ҳолда, яъни тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни декларация қилмасдан (тасдиқламасдан) ёки келишиб олмасдан қўлланилиши натижасида 522,6 млн сўм, кўрсатилмаган хизмат учун 2,7 млрд сўм, жами 3,2 млрд сўм миқдорида ортиқча даромад олинганлиги ҳолати аниқланди.

Юқоридагиларга кўра, ҳудудий бошқарманинг Махсус комиссияси томонидан “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 18-моддаси, “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 21-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 722-сонли қарори билан тасдиқланган Низоми талаблари бузилганлиги аломатлари билан хизмат кўрсатувчи ташкилотга (“Тоза ҳудуд” ДУК) нисбатан иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан белгиланган тартибда молиявий жарима қўлланилди. 

Шунингдек, 3,2 млрд сўмдан ортиқ маблағни истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиниши бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонасида қўшимча лавозим жорий қилинди'ning rasmi

    Жамият 13.12.2024 22:14

    'Шавкат Мирзиёев Араб Амирликларининг икки вазири билан учрашди'ning rasmi

    Жамият 13.12.2024 21:17

    Шавкат Мирзиёев Араб Амирликларининг икки вазири билан учрашди

    Ўзбекистон Президенти БАА билан ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади.

    'Ҳокимлар Президент борган Бўстонлиқдаги  туристик мажмуалар билан таништирилди'ning rasmi

    Жамият 13.12.2024 21:10

    Ҳокимлар Президент борган Бўстонлиқдаги туристик мажмуалар билан таништирилди

    Айни пайтда Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида ҳокимлар малака оширмоқда.

    'АҚШ Украинани ленд-лизсиз қолдирди'ning rasmi

    Жамият 13.12.2024 20:07

    АҚШ Украинани ленд-лизсиз қолдирди

    АҚШнинг 2025 йилга мўлжалланган янги мудофаа бюджети лойиҳасида ленд-лиз ҳақида ҳеч қандай гап йўқ.

    'Жалолиддин Мангубердига тегишли Яда тоши Буюк Британия музейида сақланади'ning rasmi

    Жамият 13.12.2024 19:50

    Жалолиддин Мангубердига тегишли Яда тоши Буюк Британия музейида сақланади

    Тош Эрон ҳудудидан топилган ва акцияда сотиб олинган.

    'Сергелида овқатланиш шохобчаси ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият 13.12.2024 17:04

    Сергелида овқатланиш шохобчаси ёниб кетди

    Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар аниқланмоқда.