Марказий банк "Open bank" акциядорлик жамиятига исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия тақдим этди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Марказий банк Бошқарувининг 2026 йил 23 октябрдаги 28/1-сонли қарорига мувофиқ, "Open bank" АЖга 1-И-сонли лицензия берилган.






