2026 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда фаолият юритаётган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари сони 29 196 тани ташкил этди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Қайд этилишича, ушбу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 467 тага ёки 1,6 фоизга ошган. Мамлакатдаги барча мактабгача таълим ташкилотлари сони эса 39 283 тага етган.
Ҳудудлар кесимида оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари энг кўп Қашқадарё вилоятида қайд этилган. Кейинги ўринларда Андижон ва Самарқанд вилоятлари турибди.
Ҳудудлар бўйича кўрсаткичлар қуйидагича:
-
Қашқадарё вилояти — 3 750 та;
-
Андижон вилояти — 3 489 та;
-
Самарқанд вилояти — 3 417 та;
-
Наманган вилояти — 3 259 та;
-
Фарғона вилояти — 3 158 та;
-
Сурхондарё вилояти — 2 667 та;
-
Хоразм вилояти — 1 611 та;
-
Тошкент вилояти — 1 608 та;
-
Бухоро вилояти — 1 565 та;
-
Жиззах вилояти — 1 352 та;
-
Қорақалпоғистон Республикаси — 1 150 та;
-
Навоий вилояти — 1 146 та;
-
Сирдарё вилояти — 919 та;
-
Тошкент шаҳри — 105 та.
Маълумот учун, келтирилган статистика 2026 йил 1 январь ҳолатига тегишли.






