АсосийДунё

Қозоғистонда хорижликларни депортация қилиш қоидалари кучайтирилиши мумкин

Бу ҳақда Қозоғистон ИИВ Миграция полицияси қўмитаси раиси маълум қилди.

'Қозоғистонда хорижликларни депортация қилиш қоидалари кучайтирилиши мумкин'ning rasmi

Қозоғистон мамлакатнинг миграция қонунчилигини бузган хорижликларни чиқариб юбориш қоидаларини соддалаштиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ИИВ Миграция полицияси қўмитаси раиси Аслан Аталиков маълум қилди, деб хабар берди Tengrinews.

Унинг сўзларига кўра, Қозоғистонда миграция назоратини кучайтиришга қаратилган янги тузатишлар пакетини ишлаб чиқиш масаласи муҳокама қилинмоқда.

"Биз хорижликларни рўйхатга олиш институтини қайтариш масаласини кўриб чиқяпмиз, бу 30 кунгача бўладиган сайёҳларга эмас, балки Қозоғистонда 30 кундан ортиқ қолиш ниятида бўлганларга тегишли. Албатта Ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда, ортиқча бюрократиясиз хорижликларни рўйхатга олишнинг соддалаштирилган механизми ва тартибини ишлаб чиқиш, сохта рўйхатга олиш учун жавобгарликни кучайтиришга қаратилган тузатишлар тайёрланмоқда", деди Аслан Аталиков.

Ички ишлар вазирлиги ушбу чора-тадбирлар миграция назоратини такомиллаштиришнинг самарали воситаларини яратишига ишонч билдиради.

"Бундан ташқари, биз хорижликларни депортация қилишнинг амалдаги тартибини қайта кўриб чиқишни режалаштирмоқдамиз. Бугунги кунда у мураккаб. Янги тартибга кўра, миграция қонунчилигини яққол ва мунтазам бузувчилар агар қонунбузарликни тан олса, Қозоғистондан тезроқ чиқариб юборилади", деди қўмита раҳбари.

Унинг эслатишича, май ойида қонунга киритилган ўзгартиришларга кўра, илгари болаларга нисбатан жинсий характердаги жиноятлар содир этган шахсларга фуқаролик бериш, экстремистик ва террорчилик фаолияти билан шуғулланган хорижликларнинг мамлакатга кириши тақиқланган эди.

    Бошқа янгиликлар

    'Японияда 30 мингга яқин одам эвакуация қилинади'ning rasmi

    Дунё21.09.2024 13:52

    Японияда 30 мингга яқин одам эвакуация қилинади

    Бунга кучли ёғингарчилик сабаб бўлмоқда.

    '"Crocus City Hall"да жабрланганларга тўловлар 23 сентябрда бошланади'ning rasmi

    Дунё21.09.2024 08:23

    'Исроил Ливанга навбатдаги зарбаларини уюштирди'ning rasmi

    Дунё20.09.2024 13:12

    Исроил Ливанга навбатдаги зарбаларини уюштирди

    Эрон ҳукумати маълумотларига кўра, Исроилга қаратилган "Ҳизбуллоҳ" ҳаракатининг 100 га яқин ракета учириш қурилмаси ҳужумга учраган.

    'Эроннинг Ливандаги элчиси пейжер портлаши оқибатида бир кўзидан айрилди'ning rasmi

    Дунё19.09.2024 09:20

    Эроннинг Ливандаги элчиси пейжер портлаши оқибатида бир кўзидан айрилди

    Элчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун Эронга олиб кетилган.

    'Ўзбекистонликлар учун Германияга ишчи виза шартлари енгиллаштирилади'ning rasmi

    Дунё18.09.2024 18:30

    Ўзбекистонликлар учун Германияга ишчи виза шартлари енгиллаштирилади

    Немис иш берувчилари ўзбекистонликларни соддалаштирилган тартибда ишга қабул қилади.