АсосийСпорт

Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси бугун якунига етади

Сўнгги турда Ўзбекистон Франция ва Туркияга қарши баҳс олиб боради.

'Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси бугун якунига етади'ning rasmi

Бугун Венгрия пойтахти Будапешт шаҳри мезбонлик қилаётган Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси ўз якунига етади.

Афсуски, амалдаги Олимпиада чемпиони бўлиб келган Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси бу ваколатни кеча Ҳиндистонга топширди. Биз қўпол хатолар эвазига Хитойга аламли тарзда 1,5:2,5 ҳисобида ютқаздик. 

Ҳиндистон эса бундан фойдаланган ҳолда АҚШни мағлубиятга учратди ва очколарини 19 тага етказиб олди. Бу билан улар муддатидан аввал Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси чемпионига айланишди. Ҳозирча Ҳиндистондан очко тортиб олган ягона жамоа айнан биз бўлиб турибмиз.  

Cўнгги тур олдидан Ўзбекистонда бронза медали учун назарий имконият бор, аммо жуда ҳам кам. Бугун йигитлар Франция терма жамоасига қарши баҳс олиб боришади. 

Французлар ҳам биз сингари 15 очкога эгалар. Тўртинчи ўриндаги АҚШ ҳисобида ҳам 15 очко бор. Ўзбекистон қўшимча кўрсаткичларга кўра 5-поғонадан жой олган. Хитой 17 очко билан иккинчи ўринга кўтарилиб олган бўлса, Словения 16 очко билан кучли учликка якун ясаган.

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси кеча Англияни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, 14 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра 18-ўринга кўтарилиб олди. Ўнинчи ўринни эгаллаб турган Хитойда ҳам 14 очко бор. Қизларимиз 6 ғалаба, 2 та дуранг ва 2 мағлубият қайд этишган. Бу Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Бутунжаҳон шахмат Олимпиадалари тарихидаги энг яхши натижаси бўлди. Бугун қизларимиз ўзлари сингари 14 очкога эга Туркия терма жамоасига қарши баҳс олиб боришади. 

    Бошқа янгиликлар

    'Маҳмуд Мурадовнинг UFC'дан кейинги жанги тўлиқ давом этди'ning rasmi

    СпортБугун 14:57

    'Магнус Карлсен XXI асрнинг энг яхши шахматчиси бўлди'ning rasmi

    СпортБугун 07:59

    Магнус Карлсен XXI асрнинг энг яхши шахматчиси бўлди

    33 ёшли шахматчи 13 йилдан буён шахматчиларнинг жаҳон рейтингида 1-ўринни эгаллаб келмоқда.

    '"Ҳаёт учун жой ажратинг" оммавий плоггинг эко-акцияси ўтказилди'ning rasmi

    Спорт21.09.2024 21:49

    "Ҳаёт учун жой ажратинг" оммавий плоггинг эко-акцияси ўтказилди

    Акция давомида тўпланган 100 кг пластик идишлар қайта ишлаш учун юборилди.

    'Ҳиндистон шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон билан ўйнаб, очко йўқотди'ning rasmi

    Спорт20.09.2024 23:38

    Ҳиндистон шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон билан ўйнаб, очко йўқотди

    Олимпиада чемпионлиги учун кураш сўнгги тургача давом этади.

    'Футзал бўйича Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон учун мусобақа якунланди'ning rasmi

    Спорт20.09.2024 21:45

    Футзал бўйича Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон учун мусобақа якунланди

    Футзалчиларимиз гуруҳда 1 очко билан сўнгги ўринни эгаллашди.

    'FIFA президенти Ўзбекистонга келади'ning rasmi

    Спорт20.09.2024 15:54

    FIFA президенти Ўзбекистонга келади

    Маълум қилинишича, Инфантино Фарғонада ўтказиладиган “Навбаҳор” ва “Андижон” ўртасидаги Ўзбекистон кубоги финалига ташриф буюради.